Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар, хаммага маълумки, ишбилармонлик фаолиятини юритишдан асосий мақсад фойда олишда. Бозор иқтисодиёти шаройитида фойдани қўшимча қийматга айлантирилган шакл деб изоҳ беришади. Фойдани ҳисобга олиш корхонанинг хўжалик фаолиятининг қанчалик самарали эканлигини кўрсатади. Фойда миқдорини шакллантириш жараёнида хўжалик фаолиятининг ҳар бир йўналишлари ҳисобга олинади: асосий капиталнинг ишлатилиш даражаси, машина-ускуналар, технологиялар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил қилиш. Фойданинг абсолют ҳажми таннархнинг пасайганлигини ва сотилган маҳсулотнинг ўсиш ҳажмини ифодалайди.
Сотилган маҳсулотлардан тушган маблағ ҳажми тушум дейилади. Тушум ҳажмидан ишлаб чиқаришга зарур бўлган ҳаражатлар, амортизацион тўловлар олиб ташланиб, ҳосил бўлган миқдор ялпи даромадга киради. Ялпи даромаднинг бир қисми иш хақига ва қўшимча қиймат солиғига ишлатилади. Ниҳоят корхона фойда олишга эришади. Бундан ташқари корхона хўжалик фаолиятининг қонун томонидан ўрнатилган солиқлар миқдори тўлангач соф фойда қолади. Рентабеллик ва унинг ўсиш даражасига таъсир қилувчи омиллар. Ишлаб чиқариш самарали эканлигини билиш учун фақат фойда билан чекланиб қолиш мумкин эмас. Масалан икки корхонанинг фойда миқдори бир хил бўлгани билан уларнинг ишлаб чиқариш фонд қийматлари ҳар хил бўлиши мумкин. Шундай қилиб корхонанинг самарадорлигини баҳолаш учун фойдани ишлаб чиқариш фонди билан солиштириш лозим. Шу жараён корхонанинг рентабеллигини таъминлайди.
Рентабеллик саноат корхона ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичи бўлиб, хўжалик фаолиятининг якуний натижаларини акс этади. Рентабелликни ҳисоблаш фойданинг асосий капиталнинг ўртача йиллик қийматига бўлган нисбати орқали амалга оширилади. Рентабелликни икки усулда соф ва баланс фойда асосида ҳисоблаш мумкин. Рентабеллик кўрсаткичига турли омиллар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Буларга маҳсулот таннархи, айланма маблағларнинг айланиш тезлиги кабилар киради. Рентабеллик даражасини ошириш масаласи муҳимдир. Маълумки фойда миқдорини ошириш учун корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиради. Ҳажмни оширишдан яна бир мақсад самара, самарадорлик ва меҳнат унумдорлигини оширишдадир.
Фойда миқдоридан ҳаражатлар олиб ташланганда самара топилади, самарадорликни харажатларни натижага бўлган нисбати орқали аниқлаймиз. Меҳнат унумдорлигини жами фойданинг ишчилар сонига бўлган нисбати орқали ифодалаймиз, яъни ҳар бир ишчининг қўшган ҳиссаси аниқланади. Афсус, бизга ажратилган вақт ўз нихоясига етди. Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.