3:36

Жамиятдаги хатти-ҳаракатимиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азиз дўстим, сиз имонга келганмисиз? Сиз ҳам Раббимиз Исо Масиҳни қалбингизга жойлаштирганмисиз? Агар шундай бўлса, сиз учун жуда хурсандман. Чунки Раббимиз Исога ўз ҳаётини топширган юрак баҳтли юракдир. Бугунги ибодатимни, мен жамиятдаги хатти-ҳаракатларимиз учун бағишламоқчиман. Келинг, Калом бу ҳақда нима дейишини кўриб чиқсак. Бутруснинг биринчи мактубидаги иккинчи бобдаги оятни ўқиб берсам. Эй севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ғарибу мусофирсизлар.

Мажусийлар орасида хатти-ҳаракатингиз бенуқсон бўлсин. Улар эзгу ишларингизни кўриб туриб, сизларни ёмонликда айблаб ғийбат қилсалар ҳам, маҳшар куни Худо олдида жавоб берадилар. Раббингиз ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунинглар; хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар. Чунки Худонинг иродаси шуки, яхшилик қилиш билан ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзига урасизлар. Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай бўлиб юринглар. Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар. Худодан қўрқинглар.

Азизлар, хозир мен ибодат қиламан. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Осмондаги отажон, менга нажот берганинг нақадар ажойибдир. Мен гуноҳкор учун ҳазрати Исо Масиҳ хочга борди. Мен гуноҳкор учун у қайта тирилди. Худойим, энди ҳаётим ўзгарди. Энди ҳамма нарса бошқача бўлди. Худойим, менинг ҳам хатти-ҳаракатларимни бенуқсон қилгин. Мен ҳам атрофимдаги тартиб интизомга бўйсунишни истайман. Мен ҳам атрофимдагиларга намуна бўлишни истайман. Менинг интизомимни ва ҳатти харакатларимни кўрган одамлар Сен тирик Худога шукуронлар айтсинлар. Хокимнинг ким бўлишидан қатъий назар унга бўйсунишни ўргат.Унга сиртқидилдан хизмат қилишга, итоат қилишга ўргатгин. Чунки ҳар бир ҳокимни Ўзинг тайлайсан. Ҳар бир ҳоким сендан келади.

Мен ҳам яхшилик қилиб ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оғзига уришни истайман. Отажон, менга озод бўлишни ўргат, чунки мен энди озод бандаман. Мен энди гуноҳ ҳокимиятидан қутулганман. Озод одамлардек яшашни истайман. Худойим, менга озодлик ниқоби остида ёмонлик қилишдан Ўзинг мени асрагин. Худойим, энди бу менинг қўлимдан келади. Чунки менда Масиҳ бор. Мен Муқаддас Руҳинга эгаман. Энди мен қаерда бўлишимдан қатъий назар, нима қилишимдан қатъий назар дойим ҳазрати Исо билан биргаман. Энди мени ҳеч ким тўхтата олмас. Энди мени ҳеч ким айиблай олмас. Чунки мен бу дунёга эмас, аксинча Сен муқаддас Худога тегишлиман. Худойим, менга биродарларимни севишга ва Сендан қўрқишга ёрдам бер. Худойим, Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Бордию сизда ҳам ибодат эхтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Хайир омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top