3:27

Чегаралардан чиқиш 03 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда Бутрус Корнилийнинг уйига етиб келган эди. Келинг, кейин нималар бўлганини кўриб чиқамиз. Иккинчи куни Кесарияга келишди. Корнилий эса ўз қариндошлари ва яқин дўстларини бир жойга тўплаб, уларни кутиб турарди. Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди.

Бироқ Бутрус: – Тур, мен ҳам бир инсонман, – деди-ю уни оёққа турғизди. Бутрус Корнилий билан суҳбатлашиб уйга кираркан, тўпланиб турган катта жамоани кўрди. Уларга айтди: – Бошқа қабила кишиси билан алоқа қилиш, иноқлашиш яҳудий бир одам учун жоиз эмаслигини биласизлар. Лекин Худо ҳеч бир одамни ифлос ёки ҳаром деб ҳисобламаслик лозимлигини менга кўрсатди. Шунинг учун мен чақирилганимда, сўз қайтармай келдим. Энди айтинглар-чи, нима учун мени чақирдингизлар? Корнилий сўз бошлади: – Бундан тўрт кун аввал, сал-кам айни шу маҳалда мен уйимда рўза тутардим. Соат учда ибодат қилаётганимда, бирданига порлоқ кийимли бир одам рўпарамда пайдо бўлди. «Корнилий! – деди у.

– Худо ибодатингни эшитди ва садақаларингни мақбул топди. Энди Яффага одам юбор, денгиз бўйидаги кўнчи Симуннинг уйида меҳмон бўлиб турган Бутрус лақабли Симунни чақиртир. Унинг сенга айтадиган сўзлари бор», – деди. Мен ҳам ўша заҳоти сенинг олдингга одамларни юбордим ва хайрият, келганинг яхши бўлди-да. Энди Худо сенга буюрган сўзларининг ҳаммасини тинглаш учун биз барчамиз бу ерда Худонинг ҳузурида ҳозирмиз. Бутрус сўз бошлаб, ”Ҳақиқатан, Худонинг юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мен энди чинакамига тушундим” деди.

Шу йўсин, Бутрус давом этиб, Исо Масиҳ ҳочдаги ўлими орқали ер юзидаги ҳамма одамлар учун қурбон бўлгани ҳақида гапирди. Бутрус бу ҳақда гапириб турар экан, уни тинглаб турганларни устига Муқаддас Руҳ тушди.

Муқаддас Руҳ нафақат яҳудийларга, баълки ҳаром дейилган одамлар устиган ҳам ёғилар эди. Улар ҳам номаълум тилларда гапириб Худога шукуроналар айтишарди. Шунда Бутрус сўз олиб, “Худди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг сувга чўмиб имон келтиришига ким моне бўла олар экан? – деди-ю,  уларни Исо Масиҳ номи билан чўмдиришни буюрди. Худонинг Муқаддас Руҳи ғайрияҳудий имонликлар устига тушиши билан, Исо Масиҳнинг яҳудий издошлари учун янги йўл очилган эди. Бутрус бу воқеядан сўнг Худо одамларни ташқи кўринишларига эмас, уларнинг юракларига қарашини пайқади. Худо чиндан ҳам кўрувчидир. Азизлар, бордию ушбу ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top