Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганлар учун бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Зохир, ҳаёлларига шўнғиб билдирмасдан чодир оловидан узоқлашди. Зохирнинг ҳалқи Мисрдан озод бўлганидан бери, ҳар бир кеча у учун бир ҳилда кетар эди. Одамлар уй туйғусини йўқотиб саҳроларни кезиб юрганида, узоқ ўтмишдаги ҳикоялар келажакни топишга ёрдам берган эди. Худди шу нарса Зохир ва унинг ойиласи билан ҳам содир бўлган эди. Сахрода ёзилган чодирдаги кечки овқатдан сўнг, болакай Ёқуб қариялар аждодлари ҳақида айтиб ўтирган ҳикояларни тингларди.
Улар олов атрофида йиғилиб, ўтинни чўғ бўлиб ўчишини кузатиб ўтиришар экан кўпгина ёш ва қариялар дойим ўз аждодлари ҳақида ўйлашар эди. Улар Одам-Ато пайғамбар ва унинг ўғиллари ҳақида ўрганишди. Улар бир ўғли иккинчисини ўлдирганини эшитган эдилар. Унинг ҳасад остида қилган қотиллиги ҳақида улар билишар эди. Ундан ташқари улар одамзоднинг гуноҳи туфайли Худо буюк тошқинни вужудга келтиргани ҳақидаги оятларни ҳам эшитишган. Одамзод Нуҳ пайғамбар орқали нажот топган эди. Чунки у Худога итоат қилиб буюк кемани ясаган эди. Буюк тошқин бошланганида Нуҳ ва унинг ойила аъзолари тошқинни кемада ўткзишган эди. Улар Иброҳим пайғамбар ҳақида ҳам эшитишган. Худога итоат қилиб она юртини қолдириб саҳроларда юрганини улар билишар эди.
Иброҳим пайғамбар ҳаётининг қолган қисмини ваъда қилинган ерга бориш учун сарфлади. Унинг қўлида катта ерлар бўлмаса ҳам, унинг юраги тўла эди. Улар Иброҳим пайғамбар Имон отаси бўлганини, ва Худо уни фарзандсиз бўлишига қарамасдан ҳалқлар отасига айлантирганини ҳам билишар эди. Улар Иброҳим пайғамбарнинг имонидан қойил қолишар эди. Айниқса, Худонинг буйруғи билан узининг ягона ўғлини қурбон қилганлиги уларни ҳайратга солар эди. Ўғлини сўйиш пайтининг сўнги сониясида, Худонинг фариштаси Иброҳимнинг қўлини ушлаб қолади, шунда Худо Иброҳимга қурбон учун қўзини ато этади. Зоҳир чодир майдонини тарк этар экан, у бутун водий кўриниб турадиган тепаликка чиқиб олди. Унинг назари, чодирлар устидаги осмонда эди, аниқроғи, милионлаб юлдузларнинг гиламсимон шаклида чодирларнинг тепасида тургани уни диққатини тортган эди.
Зоҳир ўзи билан ҳеч нарса қилолмас эди, унинг қўлидан келган нарса фақат ажойиб юлдузларга тикилиш эди. Кечаларнинг бирида, унинг додаси, Худонинг Иброҳимга худди шунга ўҳшаш кечаларнинг бирида берган ваъдаси ҳақида айтиб берган эди. Афсус, хикояни шу ерда тўхтатишга мажбурман. Бордию ушбу ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.