Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, масиҳий деган сўз нимани англатади? Албатта, масиҳий сўзи, бу ҳазрати Исо Масиҳга ҳаётини топшириб, Унинг издошига айланганларга нисбатан ишлатилади. Чиндан ҳам, Масиҳнинг шаҳсига ҳётни топшириб яшаш ажоибдир. Сиз масиҳийсиз, демак ҳаётингиз Масиҳнинг ҳаётидек бўлиши керак. Яъни Масиҳнинг Ўзидан ибрат олиб яшашимиз керак. Бу ҳақда Худонинг Каломи ним дейишига назар солсак. 1Бутрус 2чи бобни очсак, қуйидаги оятларни кўрамиз.
Эй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ғам-ғуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради.
Агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради? Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангиз, Худо бундан рози бўлади. Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, Оғзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган». Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди. Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди.
Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар. Азизлар, келинг бугунги ибодатни айнан шу мавзуга бағишлаймиз. Яъни, Масиҳдн ибрат олиб яшаш учун Худога ибодат қиламиз. Истасангиз мен билан бирга ибодат қилинг. Худоим, менинг азиз Парвардигорим, берган нажотинг учун Сенга шукур айтаман. Худоим, Масиҳдан ибрат олиб яшашни бизга ўргат. Биз фақат қурбон Қўзинг бўлмиш Исо Масиҳга ўҳшаб яшашни хохлаймиз. Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Масиҳ фақат одилона хукмловчи Худога Ўзини топширар эди. Худоим, фақат Масиҳга ўҳашни истаймиз. Фақат Ундан ибрат олиб яшашни истаймиз. Худоим, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжаинларгагина эмас, балки, феъли хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилишни ўргат. Худоим, барча қилмишларимиз, гапларимиз фақат Сенинг иноятингдан далолат берсин. Худоим, биз Унинг яраларидан шифо топдик.
Илгари адашиб юрган қўйларга ўхшар эдик, энди эса жонимиз Сенга тегишли. Раббим Исо Масиҳ, гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, хочда гуноҳларимизни Ўз баданингга сингдирганинг учун раҳмат. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.