3:07

Жавоб берилмаган ибодатлар

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Назиранинг диққати ишда эмас эди. У онаси билан биргаликда унни қориб кечги овқат учун нон ёпишга тайёргарлик кўраятган эди. Лекин онаси билан бирга нон ёпар экан, унинг ҳаёли умуман бошқа жойда эди. Фотима онаси мулойимлик билан қизига қараб, “Назира, жон қизим, ишга диққат қилсангчи! Ҳаёлинг қаерда ўзи?” деб мурожаат қилди. “–Онажон, сиз нима деб ўйлайсиз, Зафар сизнингча энг гўзал йигитми?” деб шивирлаб сўради Назира. Онасининг узоқ қариндоши бўлмиш Зафарбек бутун қишлоққа машҳур гўзал йигитлардан эди.

“Зафар бир кунмас бир кун меники бўлиши учун доим Худога ибодат қиламан” деди Назира. Онаси сабабни тушуниб қизига, “Гап буёқда эканда, ҳаёлинг ўша йигитда эканда. Менимча нафақат ҳаёлинг, балки, у йигит юрагингни ҳам ўзига маҳлиё айлаганга ўҳшайди” деди. Онаси ҳамир қоришни тўхтатиб, қизига қараб, “Қизим, сен ҳаёлингни ва туйғуларингни бошқаришни билишинг керак, ибодат қилганингда ҳам эҳтиёт бўлишинг керак. Баъзан, Худонинг энг яхши туҳфаси Унинг жавоб бермаган ибодатлари ҳам бўлиши мумкин” деди. Онаси билан қизи дардлашишга одатланган эдилар. Қизини тушунган Фотима унга шивирлаб ўзининг сири билан бўлишди. “Қизим, шаҳар дарвозаси олдида гўшт сотадиган семиз қассобни танийсанми? Уни кўпинча дангаса қассоп деб чақиришади”, деб сўради. Қизи жавобан, “Ҳа, уни танийман. Кўпларнинг гапига қараганда унинг ҳотини уйдаги ҳамма ишларни, ҳатто дўкондаги ишларни ҳам қилар экан”.

Онаси давом этиб, “Ҳа, тўғри айтдинг, мен айнан уни назарда тутяпман. Қизалоғим, биласанми, ёшлигимда мен унга мафтун бўлган эдим. Унда у семиз эмас эди, аксинча, жуда келишган йигит бўлган. Менимча у илгари ҳам дангаса бўлган. Мен ўшанда бирга турмуш қурамиз деб Худога илтижо қилар эдим”. Буни эшитган Назира жим бўлиб қолди. “Кўриб турганингдек, агар ўшанда Худо ибодатимга жавоб берганида эди, мен ҳозир семиз қассобнинг қул аёлига айланган бўлар эдим”. Буни эшитган Назира қўшиб, кўз ёшлари билан, “У эса менинг дадамга айланган бўлар эди” деб айтди. “Ҳа қизим, у сенинг отанг бўлган бўлар эди” деб кулиб қўйди онаси. Азизлар, жуда қизиқ ҳикоя, шундай эмасми? Менга шуни айтингчи: Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Худо баъзи ибодатларга жавоб беради, баъзиларига эса йўқ? Сизда ҳам жавоб берилмай сизни хурсанд қилган ибодатлар бўлганми? Фотиманинг илтижосига қараганда, Худонинг иродаси яҳшироқ чиқди. Шуни айтингчи, сизнинг ҳам ҳаётингизда Худонинг иродаси сизникидан устун келганми?

Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top