3:29

Исо билан юриш (Луқо 24)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Худди шу куни шогирдлардан иккиси Қуддусдан бир тош узоқликдаги ёммаус деган қишлоққа боришар эди. Рўй берган бу ҳодисотлардан ўзаро гаплашиб кетдилар. Ўзаро сўзлашиб ва баҳслашиб боришар экан, Исонинг Ўзи уларга яқинлашиб, ҳамроҳлик қилди. Лекин уларнинг кўзлари Уни танимоққа ожиз эди. Исо улардан:

– Сизлар ўзаро нималар ҳақида тортишиб боряпсиз? Нега юзингиз ғамгин? – деб сўради. Шогирдлардан Клеопа дегани Унга жавоб берди: – Наҳотки Қуддусга келганлар орасида шу кунларда бу ерда содир бўлган ҳодисалардан бир Ўзинг бехабар бўлсанг?  – Қайси ҳодисалар? – сўради Исо. – Худо ва бутун халқнинг олдида қудратли иши ва сўзи билан танилган носиралик Исо пайғамбар ҳақидаги ҳодисалар-да, – дейишди Унга. – Бизнинг олий руҳонийлар билан бошлиқларимиз ўлим жазосини талаб қилиб, Уни хочга михлатдилар. Биз Уни Исроилни халос қиладиган Нажоткор деб ўйлаб, умидвор бўлгандик. Бунинг устига-устак, бу ҳодисалар содир бўлганига бугун учинчи кун бўлдики, бизнинг айрим аёлларимиз бизни ҳайратда қолдиришди. Улар эрта билан қабрга бориб, Унинг жасадини тополмай келишди. Улар ҳатто: фаришталарни кўрдик, деб айтишди. Фаришталар уларга: „Исо тирик”, – дейишибди. Шунда орамиздан баъзи одамлар қабрга бориб, худди аёллар айтганларининг шоҳиди бўлишибди, Исонинг Ўзини эса кўришмабди. Исо уларга: – Эй фаросатсизлар! Барча пайғамбар сўзларига ишончи суст одамлар! Масиҳ Ўз улуғворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кечирмоғи керакмасмиди? – деди. Шундай қилиб, Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади. Ниҳоят ўша бораётган қишлоққа яқинлашдилар. Исо Ўзини йўли давом этадиган қилиб кўрсатди. Лекин улар Унга: – Биз билан бирга қол, чунки кун ботай деб қолди, энди кеч кира бошлади, – деб Уни қисташди.

Исо улар билан бирга қолгани ичкарига кирди. Улар билан бирга дастурхон ёнида ўтирганда, нонни олиб шукрона дуосини айтди ва нонни синдириб уларга берди. Шундагина уларнинг кўзлари очилиб, Уни таниб қолишди. Бироқ Исо шу онда кўздан ғойиб бўлди. Шогирдлар бир-бирига: – У йўлда биз билан гаплашиб, оятларни тушунтираётганида, кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди, ахир! – дедилар. Шу заҳоти ўринларидан туриб, Қуддусга қайтиб бордилар. Ўн бир ҳаворийни ва улар билан тўпланиб турганларни топдилар. Улар келганларга:

– Раббимиз ҳақиқатан тирилиб келган, У Симунга зоҳир бўлибди-ку, – дедилар. Келганлар ҳам йўлдаги воқеаларни, Исо нонни синдираётганда Уни қандай таниб қолганликларини айтиб бердилар. Энди эса саволлар. Нима учун Исо ушбу икки шогирдига дарров Ўзини танитмади? Исонинг шогирдлари Унинг Калом бўйича ўлиши кераклигини тушунмаган эдилар. Унинг ўлиши кераклигига хозирги одамларнинг ишонмасликлари нимаси билан ўхшаб кетадилар? Ишайё пайғамбар Унинг ўлими ҳақида башорат қилган эди. Шуни айтингчи, Исонинг ўлими ва тирилиши орқали Худо қандай режасини амалга оширмоқчи эди? Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top