3:15

Исо ва гуноҳкор аёл (Луқо 7)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Фарзийлардан бири Исони таом ейишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурхон атрофида ўтириди. Бу шаҳарлик гуноҳкор деб танилган бир аёл Исонинг фарзий уйида меҳмон бўлганлигини билиб, бир ганч идишда атир мой олиб келди.

Исонинг орқа томонида, оёқлари ёнгинасида турганича йиғлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллай бошлади. Сўнг сочлари билан Исонинг оёқларини артганча, ўпа туриб атир мой суртди. Исони таклиф этган фарзий буни кўргач: «Агар бу одам пайғамбар бўлганида эди, Унга суйкалиб турган шу аёлнинг кимлигини, қанақа гуноҳкор аёл эканлигини билар эди», – деб кўнглидан ўтказди.

Исо унга қайрилди:

– Симун, сенга айтадиган сўзим бор.

– Айтгил, Устоз! – деди у.

Исо деди:– Бир қарз берувчининг икки қарздори бор экан, бири беш юз, иккинчиси эллик кумуш танга қарз бўлган экан. Бироқ қарздорларнинг тўлаш учун ҳеч нарсаси бўлмаганидан, у икковини ҳам кечирибди. Айтиб бер-чи, улардан қайси бири уни кўпроқ севар экан? Симун жавоб бериб: – Менинг фикримча, кўпроқ қарзи кечирилган киши бўлса керак, – деди. – Тўғри мулоҳаза қилдинг, – деди унга Исо. Кейин аёлга ўгирилиб: – Бу аёлни кўряпсанми? – деди Симунга. – Мен сенинг уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув берганинг йўқ. У эса ўзининг кўз ёшлари билан оёқларимни ҳўллаб, сочлари билан артиб қуритди. Сен-чи Мени ўпганинг йўқ, бу аёл эса келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтамаяпти. Сен бошимга ҳатто мой қуймадинг, у эса-чи оёғимга атир мой суркади.

Шунинг учун сенга айтиб қўяй: унинг кўп гуноҳлари кечирилган, кўп севишининг сабаби ана шунда. Кимки оз кечирилса, у оз севади. Сўнг Исо аёлга қайрилиб: – Гуноҳларинг кечирилди, – деди. Исо билан бирга еб-ичиб ўтирганлар ўзларича фикр юрита бошлашди: «Ким бўлди бу гуноҳни ҳам кечираётган?»  Исо эса яна аёлга:

– Ишончинг сени қутқарди, эсон-омон боргил, – деди. Азизлар, Худонинг Каломидан сизга ҳавола этган қуйидаги оятлар бизга кўп ҳақиқатни очиб беряпти. Менга шуни айтингчи, нима учун фарзийлар Исонинг олдига гуноҳкор аёл келиб Унинг оёқлари остига йиқилиб Унга атир мой суртганига ва Исодан кечирим сўраганига жахллари чиқди? Нима учун Исо гуноҳкор аёлнинг гуноҳларини кечирди? Исо аёлнинг гуноҳларини кечирганида фарзийлар, «Ким бўлди бу гуноҳни ҳам кечираётган?» деган фикрга боришди? Азизлар, ушбу саволлар устида фикр юритасиз деган умиддаман. Чунки бу саволларга жавоб топиб, ушбу ҳақиқатлар устида фикр юритиш одам руҳиятига яҳши таъсир кўрасатади. Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини излашингизда Раббим сизга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top