3:21

Исо охирзамон ҳақида (Марк 13)

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Исо маъбаддан чиқиб кетаётганида, шогирдларидан бири: – Устоз, қара, нақадар чиройли тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! – деди. Исо унга жавоб бериб:

– Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Бу ерда бирор-бир ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади, – деди. Исо Зайтун тоғида, маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар:

– Бизга айт-чи, бу айтганларинг қачон юз беради? Буларнинг амалга ошишини кўрсатадиган белги қандай бўлади?  Исо шогирдларига қараб сўз бошлади:

«Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар!

Чунки кўп кишилар Менинг номим билан келиб: „Мен У бўламан”, – деб кўпларни йўлдан оздирадилар. Сиз йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитганда, чўчиманглар. Гарчи булар содир бўлиши керак бўлса-да, бу ҳали сўнгги ниҳоя эмас. Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда зилзилалар, қаҳатчиликлар, қўзғолонлар бўлади. Бу ҳодисалар эса бамисли тўлғоқнинг бошидир. Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар ҳузурида турғизиб қўядилар, сизлар эса Менинг гувоҳларим бўласизлар. Чунки аввало барча халқларга Инжил Хушхабари тарғиб қилиниши лозим. Сизларни топшириш учун олиб бораётганларида, нима айтамиз, деб олдиндан ўйламанглар, қайғурманглар. Ўша соатда нима насиб этса, уни айтинглар.

Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради. Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдирадилар. Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади». «Дониэл пайғамбар каромат қилиб айтган „даҳшатли разолат” номуносиб жойда турганини кўрганингизда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин. Томнинг устида бўлганлар пастга тушиб уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин. Далада бўлганлар чопонини олгани орқасига қайтишмасин. У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! Қочишингиз қишга тўғри келмаслиги учун ибодат қилинглар.

Чунки ўша кунларда шундай мусибат бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди. Азизлар, бу даҳшатли лекин ҳақиқат бўлган оятлар устида фикр юритишингиз учун баъзи саволларга жавоб топасиз деган умиддаман. Шуни айтингчи, нима учун Исо “Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учн эҳтиёт бўлинглар” деб огоҳлинтиряпти? Шаҳсан сиз, охирзамон ҳақида қандай фикрдасиз? Сизнинг охирзамон ҳақидаги фикрингиз Худо Каломида айтилгандан нимаси билан фарқланади? Жавобларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида хабар қолдиринг. Худо ҳақиқатини топишингизда Раббим сизга ёр бўлсинг. Ҳайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top