3:58

Олтита хислатлардан бири – қатъийлик хақида.

MP3

Ассалому алайкум, опа сингиллар. Азизлар турмуш ўртоқларимизни ўзгартиришга ёрдам берадиган олтита хислатлардан бири қатъийлик хақида сухбатлашишдан олдин, рухшунослар икки ёш турмуш қуришга рози бўлганларида икки эмас олти киши турмуш қуради, деган фикрларини кўриб чиқсак. Келин томондан, келин ўзини қандай одам деб хисобласа ўша одам, куёв уни қандай деб хисобласа ўша одам ва ўзининг хақиқий ўзлиги. Куёвда хам шундай. У ўзини қандай деб хисобласа ўша одам, Келин уни қандай деб ўйласа, ўша одам ва куёвнинг хақиқий ўзлиги. Ёшлар турмуш қуришганларида ўзлари орзу қилган одамни топдик дея хурсанд бўлишади. Аммо бир йил ўтар ўтмас, у турмуш қурган одам оддий бошқалар қатори бир эркак ёки аёл эканлиги маълум бўлади. Аёллар ўз эрларидан аввалгидай романтик муносабатни кутадилар. Қизиғи шундаки, тўйдан олдин романтик бўлган эр, тўйдан кейин бу муносабатни бутунлай унутади. Аёллар эса: «У мен ўйлагандай қилмайди ёки мен кутгандай муносбатда бўлмайди”, дея нолишади. Агар қандай харакат қилишни ёки нима дейишни уларга айтиб турадиган бўлса, романтик муносабатлар ўз маъносини йўқотади. Турмушда яхши ёрдам берадиган олтита хислатлардан бири қатъийлик бу ўз мақсадига эришмагунча, харакат қилишни билдиради. Каромат оддий аёллардан бири. Унинг турмуш ўртоғи, БАхром эса нега хотини жуда тез хафа бўлишини тушунолмай хайрон. Хар сафар Каромат эридан хафа бўлганида, Бахром «Сен жуда таъсирчансан. Хамма нарсани ўзингга олаверасан”, дейди. Каромат Бахромнинг онаси билан келишолмай қолганида хам: “Жуда оширворасанда, Онамни бунчалик хафа қиласан деб ўйламовдим”, дейди. Бахромнинг бундай сўзларидан Каромат ўзини айбдор хис қилади. Аммо Каромат бир куни эрларга аёлларнинг хис туйғуларига қандай жавоб беришлари кераклиги хақида ўрганганидан кейин, хар сафар Бахром унинг қилган ишлари хақида танбех бераётган пайтда: “Мени айблагандан кўра, мени тушунишга харакат қилиб, бағрингизга боссангиз, ўзимни анча яхши хис қилган бўлардим”, дейдиган бўлди. Аввалига олти ёки етти марта бу сўзлар Самара бермади. Аммо нихоят Бахром хотинига нима кераклигини англаб етди. Шунинг учун унга танбех бериш ўрнига хотинига тасалли беришга уриниб кўрди. Бу сафар Кароматдаги хафачилик жуда тезда йўқолди. Кейинчалик Бахромнинг айтишича, ўша пайтда хотинига танбех бермаслик унга қийин бўлган, аммо хотинидаги ўзгаришларни кўриб, бу ишни тез-тез қилишга одатланган. Агар Каромат ўзининг хис-туйғуларини эрига айтиб, унга холатини тушунтиришга харакат қилмаганида, эри хам уни тушунмаган бўларди. Каромат бу ишни бир мартагина эмас, кўп марта қилди. Эркаклар ўз аёлларининг хис туйғуларини тушунмайдилар. Тушунишлари учун аёллар буни эрларига билдиришлари керак. Миннатдорчилик – ўша олтита хислатнинг учинчиси. Бу бошқалардан қабул қилганларингизни чин дилдан тан олиш ва рахмат айтишдир. Яқинда бир неча минг ишчи орасида сўров ўтказилди. Улар қандай холатда яхшироқ ишлашлари мумкинлигини сўрашганида, ишчилар рўйхатнинг бошига кўпроқ маош ёки қўшимча ёрдамларни эмас, миннатдорчиликни ёзишган. Кўпчилик ишчилар, агар бошлиқлар уларнинг мехнатларидан миннатдор бўлишса, бу уларни кўпроқ ишлашга ундашини айтган. Бу холат ишчиларда яхши самара берар экан, оилада эрингизга хам айнан шу холат яхши таъсир кўрсатиши аниқ. Бизнинг юрагимиздан чиқаётган олқишлар Худованд билан муносабатимизда хам мухимдир. Унга бўлган имонимиз, хар қандай холатда хам Уни олқишлашга ундайди. Агар: «Худовандим шу учун Сенга рахмат. Мен бу холатни тушунмайман, аммо ишонаман, Сен менга ёрдам берасан.”, — дея олмасак. Худованднинг йўлида юришни ўрганолмаймиз. Азизлар турмушда хам эрларимизга чин дилдан қиладиган миннатдорчилигимиз, уларга яхши таъсир кўрсатади. Қандай қилиб эрларимизнинг энг яхши томонларини топиш мумкинлиги хақидаги мавзуни кейинги сухбатимизда давом эттирамиз. Оилангизда тинчлик хукмрон бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top