4:01

Эрингизни сиз билан кўпроқ вақт ўтказишига қандай эришиш мумкин.

MP3

Ассалому алайкум бизга қадрли бўлиб қолган опа-сингиллар. Хар бир

Эркак уйланмасидан олдин, у ёки бу тоифадаги қизларни ёқтиришади. Хамма эркаклар ўзлари ёқтирган тоифадаги аёлларга қарашади ва уларга интилишади. Хўш эркакларга қандай аёллар ёқади? Агар шу нарсаларни билсангиз, уларнинг сиз билан кўпроқ вақт ўтказишига эришасиз.

Хар доим эрингизни хурмат қилинг. Унга ижобий муносабатда бўлинг. Унинг эътиборини ташқи гўзаллигингиздан кўра ички гўзаллигингизга қаратинг. Унинг сизга қизиқишини орттиринг, ўзингизнинг ягона аёллик қобилиятингизни назокат ва мулойимликни ишлатинг.Сизни қизиқтирган нарсалар хақида унинг фикрларини сўранг. Бу қоидалар албатта иш беради. Хар бир қоидани яхши ўзлаштириб олсангиз, унинг сизга бўлган интилиши ва сиз билан кўпроқ вақт ўтказишни хохлашига эришасиз. Аммо бунинг учун хар бир қоида хақида кўпроқ тушунчага эга бўлишимиз керак. Шунинг учун хозир, биринчи қоида хақида гаплашамиз. Эрингизни хурмат қилинг. Буни қандай қиламан. Бизнинг ерда яшашимизга сабаб бўлган ернинг тортишиш кучи каби физик қонунлар бўлганидай, одамларнинг муносабатларини бошқарадиган қонунлар хам бор. Улардан бири хурмат қилиш. Хар бир одам ўзини хурмат қиладиган ва ўзи билан завқланадиган одамларга интилади ва аксинча ким уни камситса улардан қочади. Хурмат қилиш инсон табиатининг мухим ва чуқур мухтожликларидан бири. Балки шунинг учун хам хаворий Павлус ўзининг мактубларида аёлларга бу хақида ёзгандир. Эфесликлар 5 боб 33 оятда шундай ёзилган: “Хулласи калом хар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин хам эрини хурмат қилсин. Аёлнинг эрини хурмат қилиши унинг рухий ўсишига ёрдам беради. Муқаддас каломда бу сўз «бошқа бировнинг қадрли эканини тан олиш” деган маънони билдиради. Бу сўз «у билан завқланиш, унга қойил қолиш” деган маъноларни хам ўз ичига олади. Муқаддас ёзувларда Худованддан қўрқиш доноликнинг бошидир, деб ёзилган. Бу Худованд бизнинг хаётимизда энг мухим ва ахамиятли бўлиши керак деганидир. Шундагина биз доноликка эришамиз. «қойил қолиш”, “хурмат қилиш”, “қўрқиш”, “қадрлаш” сўзларининг хаммаси бир маънода келиши мумкин. Буларнинг хаммаси бир нарсани, яъни бошқа одамни мухим деб хисоблаш деган маънони англатади. Римликлар мактубида шундай ёзилган: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий мухаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат хурмат қилишга ўзишгандай харакат қилинглар.” Хурмат қилиш қоидаси жуда мухим бу қоида эр-хотин ўртасидаги муносабатни мустахкамлайди. Хурмат қилиш бу бизнинг танлашдаги қароримизга боғлиқ. Хурмат қилиш учун ўша одамнинг сизга ёқиш ёқмаслиги хақида ўйламанг. Сиз ўзингизга шундай денг: «Худовандим бу одамни севади ва қадрлайди, нега мен шундай қилмаслигим керак?”

Албатта тушунаман эрингиз сизни асабингизга тегадиган ишлар қилиши, сизни хафа қилиши ёки умуман рад этиши мумкин. Сиз уни кўрсангиз кўнглингиз айнийдиган даражада кунлар бўлар, аммо хар қандай холатда уни хурмат қилишга қилган қарорингиз, унинг ўтган ишларини унутишингизга ёрдам беради. Хурмат қилиш хеч қандай шартсиз бўлиши керак. Биласизми эркаклар уларни хурмат қилганларга интилишади Сиз эрингиз олдида бошқа эркакларнинг хотинларига бўлган яхши муносабатини айтманг. Улар хақида қанчалик хавас ёки завқ билан гапирсангиз, эрингиз ўзини эътиборсиз ва қадрсиз хис қилади. Сиз бу гапларингиз билан, «сиздан кўра кўпроқ улар билан вақт ўтаказиш менга ёкқади ёки сиздан кўра улар эътиборлироқ”, деган бўласиз. Шунинг учун жуда эхтиёт бўлинг. Эрингизга бошқа эркакларни мақтаманг. Доимо эрингизнинг энг кичик ёрдамини ва эътиборини хам илғаб олиб, унинг бу ишларини қадрлашингизни айтинг. Азизлар бу қоида хақида берадиган саволларимиз бор, аммо бу саволларни кейинги сухбатимизда давом эттирамиз. Хозирча эса хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top