MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрдон тингловчилар. Муқаддас Калом бизга Леви қабиласи қадимдан Худонинг маъбадида хизмат қилишга танланган қабила эканини маълум қилади. Бугун қадимда ҳали Исроил ҳалқида шоҳлар бўлмаган бир пайтда леви қабиласидан бўлган бир одамнинг ҳаётини кўриб чиқамиз. У оддий, ҳеч кимнинг эътиборига тушмаган бир киши бўлса-да, унинг қилганлари бутун Исроил халқини жиддий ўйлашга, гуноҳларидан тавба қилишга ундади. Хўш, бу одам нима қилган экан дейсизми? Келинг, бу ҳақида Каломдан ўқиб билиб оламиз: «Исроилда шоҳ бўлмаган даврларда Эфрайим қирларининг хилват жойида Леви қабиласидан бир одам яшарди. У Яҳудо ҳудудидаги Байтлаҳм шаҳридан бир чўрини ўзига хотин қилиб олди. Аммо хотини унга бевафолик қилиб, отасининг уйига – Яҳудодаги Байтлаҳмга қайтиб кетди.

Narrator 2 Леви эса у билан ярашмоқчи бўлиб, орқасидан борди. У ўзи билан хизматкори ва бир жуфт эшагини олган эди. Улар хотинининг қизлик уйига етганларида қайнатаси уларни хурсанд бўлиб кутиб олди.» Улар бир неча кун қайнатасининг уйида меҳмон бўлиб сўнг йўлга тушмоқчи бўлишди: «Леви хотини ва хизматкори билан кетмоқчи бўлиб дастурхондан турганда, қайнатаси унга шундай деди: «Қаранг ўғлим кеч бўлиб қолди. Шу ерда тунаб қола қолинглар. Кун ҳам оғиб қопти. Бу ерда қолиб, дамингизни олинглар. Эртага эса саҳарда туриб уйларингга кетарсизлар.» Леви кўнмай йўлга тушди…Сўнг Гивода тунаб қолмоқчи бўлиб, шаҳар томон йўл олишди-да, бориб шаҳарнинг майдонида ўтиришди, аммо ҳеч ким уларни тунаш учун уйига таклиф қилмади». Одат бўйича шаҳарга келган меҳмон майдонда туриб турса, шаҳарнинг меҳмондўст бирор бир кишиси уни уйига таклиф қиларди.

Narrator 1 Бироқ уларни Гиволик кишилардан ҳеч бири уйига таклиф қилмади. «Оқшом кирганида, бир чол даладаги ишларини тугатиб қайтиб келаётган эди. Гивода яшаётган аҳолининг аксарият қисми Бенямин қабиласидан эди, аммо бу чол Гивога Эфрайим қирларидан келиб, энди шу ерда истиқомат қилаётган эди. Чол шаҳар майдонида ўтирган мусофирларни кўриб…- Уйимга марҳамат қилинглар, деди. … Улар дам олиб ўтирганларида бирданига шаҳарнинг бузуқ одамлари уйни ўраб олишди-да, — Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз! – дея уй эгасига дўқ уришди.» Чол уларни ниятларидан қайтармоқчи бўлди, «лекин одамлар чолнинг гапларига қулоқ солишмади. Шунда леви хотинини итариб, уларнинг олдиларига чиқариб юборди. Улар аёл билан ётиб, эрталабгача уни зўрлашди.

Narrator 2 Тонг ёришаётганда эса қўйиб юборишди. Саҳарда аёл келиб, хўжайини тунаб қолган чолнинг эшиги олдида йиқилди. Эрталаб хўжайини йўлга чиқмоқчи бўлиб, эшикларни очди. Қараса, эшик олдида хотини …ётибди. «- Қани турақол, бўл, кетяпмиз», — деди у. Лекин жавоб бўлмади. Кейин у хотинини эшакка ортиб, уйига йўл олди. У уйига етиб келгач, пичоқ билан хотинининг жасадини ўн икки қисмга бўлди. Бўлакларини бутун Исроил бўйлаб Исроилнинг ўн икки қабиласига юборди. Буни кўрган ҳар бир одам шундай деб айтарди: «Исроил халқи Мисрдан чиққанидан бери бундай ваҳший ҳодиса содир бўлмаган. Энди ўйлаб кўрайлик, мулоҳаза қилиб ҳукм чиқарайлик!»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top