3:12

Эфраимлик Чол 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Агар бизнинг ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Эфратим қирларидан келиб қолган ва асосан Бенямин қабиласи истиқомат қиладиган, Қуддусдан таҳминан 5 километрча узоқликдан жойлашган Гиво шаҳрида яшаётганини билиб олгансиз. Бу чолнинг қанчалик унчалик бой бўлмаса ҳам кўнгли тоза, камтар, меҳмондўст ва ҳамдард киши эканини билиб олдингиз. Бироқ бу ҳаммаси эмас. У шунчалик меҳмондўст, меҳрибон, ор-номусли экан-ки, меҳмонлари учун нималар қилмаган! Келинг, суҳбатимизни давом эттириб, бу чолнинг яна бир ҳислати билан танишайлик. Чол Гивога келган Леви қабиласидан бўлган бир кишини, хотинини ва хизматкорларини уйига олиб бориб, уларни меҳмон қилди. Эшакларига ҳам ем берди, оёқларини ювиб қўйди, сўнг дам олишди.

Narrator 2 Каломда бу пайт нима содир бўлгани ҳақида аниқ ёзилган. Калом шундай дейди: «Улар дам олиб ўтирганларида, бирданига шаҳарнинг бузуқ одамлари уйни ўраб олишди-да, эшикни тарс-турс уриб: — Сенинг уйингга келган одамни бу ёққа чиқар, биз у билан бирга бўлишни истаймиз! – дея уй эгасига дўқ уришди. Уйнинг эгаси – чол уларнинг олдиларига чиқиб: — Йўқ укаларим, бундай жирканч иш қилманглар! – деб ўтинди. – Бундай шармандалик қилманглар, ахир у менинг меҳмоним-ку. Мана, менинг бокира қизим ва у кишининг хотини бор. Мен уларни сизнинг олдингизга олиб чиқай, уларни нима қилсангиз қилинглар, аммо бу одам билан бундай хунук иш қилманглар»(Ҳак 19:21-24). Жуда қизиқ одамлар экан-ку булар деб ўйлаётгандирсиз?! Мен ҳам сизга қўшиламан.

Narrator 1 Бугун бизнинг давримизда ҳар бир эркак оиласи, аёлининг номуси учун ҳатто ўлимга ҳам тайёр. Бироқ қадимда Исроил эркакларида бундай сифат бўлмаган экан-да, — деб ўйлаб қоласиз. Аммо ундай бўлмаган. Айнан ўша пайтда ҳолат бошқача эди. Леви ўзи ва хотининг номуси учун, чиқиб улар билан жанг қилса бўларди. Бироқ уларнинг бари ўлиб кетган бўлардилар. Чунки улар Гивода, ўша бузуқ одамларнинг шаҳрида эдилар. Бундай ҳолатда ҳеч нарса қила олмасдилар. Ундан ташқари, аёл киши билан зино қилишдан кўра, эркак киши билан зино қилиш энг даҳшатли гуноҳ саналарди. Аёл киши билан бирга бўлиш табиий нарса бўлгани учун ҳам гуноҳ бўлса-да, у қадар катта ва жирканч гуноҳ ҳисобланмасди. Шунинг учун ҳам Эфраимлик чол шаҳарнинг бузуқ одамларига: «Мана, менинг бокира қизим ва у кишининг хотини бор» — деди.

Narrator 2 Лекин одамлар бу Эфрайимлик чолнинг гапига қулоқ солишмади. Шунда леви хотинини итариб, уларнинг олдиларига чиқариб юборди. Бу билан у чолнинг қизларини шармандаликдан сақлаб қолди. Ҳам жой берган, ҳам меҳмон қилган одамга бундай шармандаликни раво кўролмасди. Чол меҳмонларининг тинчлиги учун уларнинг номусини сақлаб қолиш учун ҳатто ўз қизларини қурбон қилишга ҳам тайёр эди. У меҳмонни шундай иззат-ҳурмат қилди. Албатта бизнинг замонимизда меҳмон учун бундай қурбонликка бориш шарт эмас. Аммо унинг меҳмонга қилган эътиборидан, меҳрибонлигидан, ҳокисорлигидан хулоса чиқарсак бўлади. Шу билан ҳикоямиз тугагани йўқ. Кейинги суҳбатларимизни тинглаб, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга ташриф буюрсангиз, Худованд Гиволикларни қандай жазолаганини билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top