3:02

Худо Гивони Жазолайди

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрдонлар ўтган сафар, меҳрсиз, юраги қотиб қолган, муҳтожликда қолган кишига ичи ачимайдиган одам ҳар қандай гуноҳ қилишга қодир бўлиши ҳақида гаплашган эди. Гиво шаҳри аҳолисини биз шундай одам мисолида кўрган эдик. Гиволик аҳолининг асосий қисмини Бенямин қабиласи ташкил қиларди. Ëқубнинг ўғли Беняминнинг қабиласи ёки аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Ëшуанинг қабиласи наҳотки шундай разилликка қўл урган бўлса. Гиволик бузуқ одамлар леви қабиласидан бўлган бир кишининг хотинини олиб, уни кечаси билан зўрлашди. Тонгга яқин эса қўйиб юборишди. Калом бу ҳақида шундай дейи: «Саҳарда аёл келиб, хўжайини тунаб қолган чолнинг эшиги олдида йиқилди ва тонг отгунча у ерда қолди» (Ҳак 19:26). Эрталаб эри уни турғизмоқчи бўлганида, хотин ўлиб қолган эди.

Narrator 2 Леви хотинининг жасадини эшакка ортиб, уйига жўнади. Сўнг уни ўн икки бўлакка бўлди-да, Исроил қабилаларига жўнатди. Исроилликлар буни кўриб, Гиво аҳолисининг гуноҳидан боҳабар бўлишди. Энди улар нимадир қилишлари керак эди. Мана энди Худованд Гиво аҳолисини Исроилнинг бошқа қабилалари қўли билан жазоламоқчи. Худо нима қилди? Гиво аҳолисини қандай жазолади? Калом шундай дейди: «… Исроил халқи бир ёқадан бош чиқариб, Эгамиз ҳузурида Миспахда тўпланди….Исроил халқи шундай деди: — Биз бундай қиламиз: Гивога қарши жанг қилишдан олдин, шаҳарга ким ҳужум қилиши кераклигини Худодан сўраб, қуръа ташлаймиз». Ҳар ҳолда Исроил халқининг бошқа қабилалари Гиводаги Бенямин қабиласичалик Худодан узоқлашиб кетмаган экан.

Narrator 1 Улар жанг бошлашдан олдин Худонинг иродасини билишни исташди. Улар қуръа ташлаб, Худонинг фикрини билмоқчи бўлишди. Улар шундай қарорга келишди: «Исроил халқининг ўндан бир қисми жангчиларни озиқ-овқат билан таъминлаб туради. Қолганлар эса Бенямин еридаги Гиво аҳолисини Исроилда қилган шармандалиги учун жазолайди» (Ҳак 20:1,8-10). Исроил лашкарлари Байтил шаҳридаги саждагоҳга чиқиб: «Орамиздан ким биринчи бўлиб Бенямин қабиласига ҳужум қилиши керак?» — дея Худога илтижо қилишди. «Яҳудо қабиласи ҳужум қилсин», — деб жавоб берди Эгамиз. Ëдингизда бўлса Раббимиз Исо Масиҳ ҳам Яҳудо қабиласидан чиққан эди. Яҳудо қабиласи гуноҳга қарши курашадиган Исо Масиҳнинг рамзи эди. Шу сабабли Худованд Яҳудо қабиласини танлади.

Narrator 2 Исроил лашкарлари Гивога яқин келганидан кейин ҳам Худодан: «Бенямин қариндошимизга қарши яна жанг қилайликми?»- деб сўрашди. Худованд уларга ҳужум қилишга рухсат берди. Бу Худонинг Гиволикларга – Бенямин қабиласининг қилмишига яраша жазоси эди. Жуда катта жанг бўлди. Бенямин қабиласи тор-мор этилди. Исроил лашкари Бенямин шаҳарларига қайтиб, у ерда қолган-қутган одамларни, молларни, барча жонзотни қириб ташладилар. Хўш, Бенямин қабиласига нима бўлди. Улар бутунлай қирилиб кетишдими? Азиз тингловчи Бенямин қабиласига нима бўлгани билан қизиқсангиз, кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. Ҳамда бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top