MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Ҳаётда ювош, мўмин, сокин ва итоаткор кишиларни кўрганмисиз? Бундайлар ҳеч кимга зиён етказмайди. Азобларини бошқаларга кўрсатмайди. Бутун дарду-шодлигини ичида сақлайди. Муштипар, оқкўнгил бундай одамлар Худога яқин бўлишади. Қадимда ҳакамлар даврида Исроил халқининг Дан қабиласидан бўлган Монувах исмли киши яшаган. У одам солиҳ, мўмин ва итоаткор киши бўлган. Каломда унинг шундай эканлиги ёзилган. У фарзандсизлигига қарамай, Худонинг айтганларини бажаришда давом этган. У сабрли ва итоаткор инсон бўлган. Узоқ вақт фарзанд кутган одамда сабр-тоқат шаклланади. У ҳам хотини ҳам Худодан тинимсиз фарзанд сўрашган.

Narrator 2 Каломда уларнинг фарзанд сўрагани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, бироқ уларнинг ҳолатида бўлган ҳар қандай киши кечаю-кундуз фарзанд сўраши аниқ. Унинг хотини бепушт бўлиб, фарзанди йўқ эди. Фарзандсизлик ўша даврда катта шармандалик саналарди. Шунга қарамай, улар Худога шукрона қурбонлигини келтириб туришарди. Худованд уларнинг илтижоларини эшитди. Бир куни Эгамизнинг фариштаси Монувахнинг аёлига кўриниб, шундай деди: «Сен шу пайтгача бола кўришга ожиз эдинг, аммо кўп ўтмай сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Шароб ва ўткир ичимликларни энди ича кўрма, ҳаром нарсани ема, чунки сен ҳомиладор бўлиб, ўғил кўрасан. Бола туғилиши биланоқ Худога назр қилингай» (Ҳак 13:2-4).

Narrator 1 Назр қилиниш қандай бўлади? – Худога хизмат қилиш учун махсус ваъда берган одам назр қилинади. Ўша даврларда баъзи инсонлар шундай ваъда бериб бир мунча вақт ўзларини Худонинг хизматига бағишлар эдилар. Баъзи бировлар эса туғилган пайтлариданоқ шу ваъда орқали Худога бағишланганлар. Бундай одат бизда ҳам бор. Бола тез-тез касал бўлса ёки нимжон бўлса, ота-онаси Худога бирор нарса атаб, ният қилади. Шундан кейин боласининг бошида бир тутам соч қолдириб, қолганини олиб ташлайди. Ота-она Худовандга то аталган назрни бермагунча боланинг бошидаги соч тураверади. Бироқ Исроил халқида Худога назр қилинган боланинг бошига умуман устара тегмаслиги керак бўлган.

Narrator 2 Худованднинг фариштаси ҳам боланинг онасига шундай дейди: «Боланинг бошига устара тегмасин. Исроилни Филистларнинг қўлидан озод қилишни бошлайдиган ўшадир» (Ҳак 13:5). Бу ҳабарни эшитсангиз нима қилган бўлардингиз? Ҳа, аёл ҳам шоша-пиша эрининг олдига югурди. У Эгамизнинг фариштаси гапларини битта қолдирмай эрига айтиб берди. Эри у одамнинг кимлигини, исмини, кўриниши қандай бўлганини сўраган бўлса керак, аёл ҳам унинг кўринишини тасвирлаб берди. Бироқ шошиб қолганидан унинг исмини сўрамаганди. Бироқ Монувах бу одамнинг кимлигини билишни истади. Бу хабар чиндан ҳам Худодан эканлигига ишончи комил эмасди. Шунинг учун Худога: «Ë, Раббий, ўша одамни яна олдимизга юборишингни илтижо қилиб сўрайман» — дея илтижо қилди. У шундай содда ва итоаткор инсон бўлган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top