2:53

Худонинг марҳамати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда яхши одамлар борлигига кимдир ишонади, кимдир эса йўқ. Киши атрофдагилардан қанчалик марҳамат кўрган ёки кўрмаганига қараб, «яхши одамлар бор» ёки «йўқ» деб ўйлайди. Баъзан яхши одамлар ҳаётда бошқалардан жуда кўп ёмонликлар кўрадилар. Ёмон одамлар эса яхшилик. Бу дунё адолатсизликдан бошқа нарса эмас, деб ўйлайсан баъзида. Биз ўзимизни яхши ёки ёмон деб ўйлаймиз. Баъзи юраги Худога яқин инсонлар ўзларининг қилган гуноҳларини ҳеч унутишмайди. Ўзларининг гуноҳкор эканликларини қалбан тан оладилар. Бошқа такаббур худбинлар эса ўзини гуноҳсиз деб ҳисоблайди. «Озгина ёлғон гапирган бўлсам, нима бўпти. Бошқаларга ўхшаб ўғри ёки зинокор эмасман» — деб ўйлайди.

Narrator 2 Ëки бўлмаса «Ҳаридорнинг ҳарид қилган нарсасидан уриб қолган бўлсам, нима бўпти, ҳамма шундай қилади», «Қўшнимга нариги уйдаги аёлнинг қанчалик расволигини айтган бўлсам, нима бўпти тўғрисини айтганман», — каби фикрлар билан гуноҳкор эканликларини тан олмайдилар. Бироқ Худованд назарида барибир гуноҳкордирлар. Римликлар китобида шундай ёзилган: «Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир» (Рим 3:23). Аммо ҳавотир олманг, Худованд бизга гуноҳларимизга қараб муомала қилмайди. Агар Худонинг нажотини қабул қилган бўлсангиз, У сизнинг ҳамма гуноҳларингизни кечирди. Энди Худо марҳамати туфайли, ўзингиз лойиқ бўлмаган нарсаларга эришишингиз мумкин. Айбдор одамни жазолаш кераклигини биласиз, аммо Худо бизнинг айбдорлигимизни билса ҳам, бизнинг айбимизни Исо Масиҳнинг бўйнига юклади.

Narrator 1 Биз гуноҳимиз туфайли лойиқ бўлган нарсалар – муваффақиятсизликларни, хасталикларни, ғазабни, оғриқларни, изтиробларни, шафқатсизликни, ўлимни Исо Масиҳ хочда Ўзига олган. Бунинг ўрнига эса Ўзига тегишли бўлган ҳамма нарсани – Ўзининг шифосини, муҳаббатини, хотиржамлигини, севгисини ва ҳаётини бизга берган. Буларнинг ҳаммасини биз Худонинг марҳамати туфайли қабул қилдик. Худованд марҳаматини Ўзининг Шоҳлигида яшайдиганларга ҳадя қилади. Унинг Шоҳлигида, Ўз ҳузурида яшашга рухсат беради. Биз Худонинг марҳаматини Уни қабул қилмай туриб олишимиз мумкин эмас. Биз Худони қабул қилар эканмиз, Унга ўзимизни қабул қилишга имкон берамиз, шундагина У бизни ўзимиз лойиқ бўлган жазодан ҳалос қилади.

Narrator 2 Муқаддас Калом марҳамат ҳақида шундай дейди: «Шудан қилиб, танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг марҳаматига боғлиқдир» (Рим 9:16). Марҳаматни фақат Худо ҳадя қила олади. У доимо кутилмаганда бўлади, сиз уни кутмаганингизда келади. Тасаввур қилинг, доимо Худога итоат қилиб яшайдиган бир киши нимагадир муҳтож. Шунда у: «Бу нарса менда йўқ, аммо ҳаракат қилсам шунга эриша оламан», — деб ўйлайди. Худо эса бу пайтда унга шундай дейди: «Бу Менда бор ва Мен буни сенга беришни хоҳлайман». Агар сизда ўзингизга нисбатан раҳм-шафқат бўлмаса, Худонинг шафқатини қабул қила олмайсиз. Аммо Худонинг марҳамати ҳар тонг янгиланади. Бизнинг ўз-ўзимизга бўлган фикрларимиз ҳам ҳар тонг Худонинг фикрига кўра янгиланиши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top