Narrator 1 «Мен уларни ортга қайтараман, Менинг номимни кўтариб юрган ҳаммани, ҳар бир эркак, аёл ва болани ҳам. Мен уларнинг ҳар бирини Ўз улуғворлигим ва Ўз номим учун яратдим». Ишаё (43:7).
Яқин ўртада бирор бир техник жиҳоз сотиб олдингизми? Масалан, компютерми, микротўлқинли печми ёки МР 3 плейерлар сотиб олдингизми? Уйимизда яшашимизни осонлаштирадиган, бизга завқ бағишлайдиган техник воситалар бўлса қандай яхши. Аммо уни сотиб олгач, унинг қандай ишлашини кўришимиз, йўриқномасига қараб, уни синчиклаб ўқиб чиқишимиз керак бўлади. Бизнинг ҳаётимизни осонлаштирадиган тугмалари қанча кўп бўлса, унинг ясалиш техникаси ҳам шунчалик қийинлашади. Биз босадиган тугмалар сони ҳам кўпаяди.
Narrator 2 Тугмаларнинг кўплигига қараб, дастлаб бу тугмалар нима учун экан, деган савол туғилади. Бу саволларга йўриқномага қараб жавоб топишимиз мумкин.
Аммо афсуски ҳаётда учрайдиган ҳолатлар учун йўриқномалар йўқ. Умримиз давомида бирор нарса қилиш ёки қилмасликни белгилайдиган қарорлар учрайди. Қилган қарорларимизга қараб, натижасини оламиз. Ўйлаб қарасангиз, инсон ҳаётини енгиллаштириш учун чиқарилган ҳар бир машиналарнинг ўз мақсади бор. Масалан, сок чиқаргич, меванинг сувини сиқиб чиқариб бериш учун, фотоаппарат – расмга олиш учун, телефонимизга ўрнатилган авто жавоб бергич эса, хабарларни ёзиб қолиш учун ишлаб чиқарилган. Биз инсонлар-чи? Биз нима учун яратилганмиз?
Narrator 1 Бу саволга ҳар бир одам турлича жавоб бериши мумкин. Ҳамма ўзининг яшаш тарзидан, дунё қарашидан келиб чиққан ҳолда бу саволга жавоб беради. Аммо бугун сизлар билан бу саволга Худонинг жавобини оламиз.
Чиндан ҳам Худованд нега инсонни яратди? Баъзан бемаза қилиқларимиз билан Худовандни асабийлаштирамиз, шунга қарамай Худованд бизни асраб-авайламоқда. Юқоридаги саволга Муқаддас Каломдан жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Ишаё пайғамбар китобида шундай ёзилган: «Менинг исмимни чақирадиган барчани Ўз улуғворлигим учун яратдим» (Ишаё 43:7). Худонинг Каломида ёзилишича, биз Унинг улуғворлиги учун яратилганмиз. Худога шукурки бу мақсад йўлида яратилган ёлғиз биз эмасмиз.
Narrator 2 Хўш, яна нималар Худога улуғворлик келтиради? Келинг, яна Муқаддас Китобга мурожаат қиламиз: «Осмон Тангри улуғворлигини эълон этар, Фалак Унинг яратганларини баён этар» (Заб 18:1). Инсон зотидан ташқари яна Худованд яратган барча нарсалар Унга улуғворлик келтиради.
Ваҳий китобида бу ҳақида шундай ёзилган: «Кўкдаю ердаги, ер остидаги, денгиз юзидаги ва ичидаги ҳар бир махлуқот, ҳар бир мавжудотнинг шундай деганини эшитдим: — Арши аълода ўтирган Худо ва Қўзи Абадулабад ҳамду санолар, шон-шуҳратлар, Иззат-икром ва салтанатга сазовордир!» (Ваҳ 5:13). Азиз тингловчи Худонинг улуғворлиги ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бажонудил ёрдам беради. Марҳамат қилинг.