Narrator 1 «Берган ваъдангга мувофиқ, эй Эгам, мен қулингга яхшилик қилдинг» (Заб 118:165).
Ассалому алайкум. Суҳбатларимизни қолдирмай тинглаб бораётган бўлсангиз, рўза ҳақидаги шубҳа-гумонларни енгган бўлсангиз керак. Дастлаб рўзанинг нималиги ҳақида гаплашган бўлсак, кейинги суҳбатимизда уни қандай тутиш ва фойдали томонлари ҳақида гаплашдик. Бугун Худога қандай рўза маъқул келиши ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Чиндан ҳам, Худога қандай рўза маъқул келишини билмай туриб, рўза тута олмаймиз. Рўза ҳақидаги тушунчаларимиз мукаммал бўлиши керак.
Ишаё пайғамбар китобининг 58 бобида Худо пайғамбар орқали рўзанинг афзалликлари ҳақида сўзлайди ва унинг мақсади нимадан иборат эканлигини айтади.
Narrator 2 «… адолатсизлик кишанларини парчала, бўйинтуруқ урилганларни халос қил, мазлумларни озодликка чиқар, ҳар қандай бўйинтуруқни синдир…» (Ишаё 58: 6).
Муқаддас китобнинг ана шу бобида биз учун жуда кўп фойдали тавсиялар бор. Кейинги сафар Муқаддас Китобни ўқимоқчи бўлсангиз, ана шу бобни ўқиб кўринг. Имкон топсангиз ҳар сафар рўза тутишингиздан олдин нима учун рўза тутаётганингизни аниқлаштириб олиш учун ана шу бобни ўқиб чиқинг. Рўза албатта ибодат билан бирга ўтказилиши керак. Ибодатсиз у одатдаги очликка айланади. Рўза – бу Худони излаш ва Унга яқинлашиш, сиз қаерда Унга муҳтож бўлсангиз, Унинг бошқарувига эришиш вақтидир. Баъзида Муқаддас Руҳ рўзанинг зарурлиги ҳақида аниқ тушунча беради.
Narrator 1 Аммо ҳамма вақт ҳам шундай бўлавермайди. Лекин нима бўлганда ҳам сизнинг онгингиз ибодатга ҳайрихоҳ бўлиши керак. Худованд рўзага ва ибодатга ҳаммани — Исо Масиҳни Худо юборган Нажоткор деб тан олган барча кишиларни чорлайди. Худо сизга рўза ҳақида нимани аён қилмоқчи бўлса, шу ҳақиқатни очгин, деб ибодат қилинг. Калом шундай дейди: «Ҳар бир танбеҳ ҳозирги замонда севинч эмас, қайғу бўлиб кўринади. Аммо шу тариқа тарбияланганлар учун кейин солиҳлик ва тинчлик самараси униб-ўсади» (Ибр 12:11). Буни эсдан чиқармаслик керак. Рўза – бу душманга қарши қудратли қурол, сизнинг озодлигингиз ва руҳий шифо топишингиз учун калитдир. Рўзадан юз ўгирманг. Ҳатто озод бўлганингиздан кейин ҳам шайтон сизга илгариги занжирларни уришга ҳаракат қилади.
Narrator 2 Итоаткорликнинг бу қадамини қўяётганингизда унинг назорати остидан, худди қум бармоқлар орасидан тўкилгандай кетишга бутун кучингизни сарфланг. Рўза ҳақида Муқаддас Каломда 80 мартадан ошиқ гапирилгани бежизга эмас. Худо бизнинг рўза тутишимизни истайди. Унинг истагини бажармаслик итоатсизлик ҳисобланади. Худованд бизга Калом орқали шундай дейди: «Ўз-ўзингизни алдаб, Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар» (Ëқ 1:22). «Уни биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган киши ёлғончи бўлади, унда ҳақиқат йўқ» (1Юҳ 2:4). Биз билан бирга рўза ҳақида етарлича маълумотга эга бўлдингиз, деб умид қиламан. Мабодо бизнинг суҳбатларимизни ўтказиб юборган бўлсангиз, ҳафа бўлманг. Бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга кириб бу ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.