Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун ҳаммамизга таниш бўлган бир одатнинг тузоғидан қутилган бир биродаримизнинг гувоҳлигини тинглаймиз. Бу одатдан азият чекаётганлар, бугунги гувоҳликдан сўнг, тўғри йўлни топадилар деган умиддамиз. Суҳбатдошимиз шундай дейди:
«Ëлғон инсон қалбига қанчалар зарар етказишини кўп одамлар ҳатто англаб етмайдилар. У бизни Худодан узоқлаштиради, чунки Худо йўлидан четда биз тўлақонли ҳаёт кечира олмаймиз. Агар Унинг ҳақиқати сизнинг юрагингизда бўлмаса, Худо сизни Ўзига жалб қила олмайди. Мен болалигимда ёлғон гапиришга ўрганганман, чунки ҳақиқатни гапирганларни жазолаганларини кўрганман.
Narrator 2 Бунинг устига менинг беҳаловат ҳаётим тажрибаси шуни кўрсатадики, одамларга ҳақиқатдан кўра ёлғонни эшитиш ёқимлироқ экан. Болалигимда қилган ишларимни яшириш учун ёлғон гапирган бўлсам, катта бўлгач, ёлғон гапиришимга сабаблар кўпайди. Ишимни ҳам ёлғон билан бошладим. Мен ишга киришим керак бўлган жойга фақат камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлган инсонларгина қабул қилинарди. Мен ўша ишда ишлашни жуда хоҳлаганим учун соҳта иш дафтарчаси ясатиб, ёшимни ҳам каттароқ кўрсатиб ишга кирдим. Доимо ёлғоним фош бўлиб қолишидан чўчирдим. Шундай бўлганида эса, уятдан ер ёрилмадию мен ерга кириб кетмадим.
Narrator 1 Шундан сўнг мен Худога эътиқод қилиб, Унинг йўлидан кетдим. Шунда мен бир вақтнинг ўзида ҳам Муқаддас Руҳ билан, ҳам ёлғоннинг отаси билан иттифоқда бўлиш мумкин эмаслигини англадим. Муқаддас Китоб шундай дейди: «Ëлғон билан бойлик топадиганлар чиқиб кетадиган буғ кабидир, ўз ўлимини излайди» (Ҳик. 21:6). Ўзимда ёлғонга мойиллик сезганим учун ҳам бу ҳақида Худога тавба қилдим. Ўзим билмаган англамаган ҳолда оғзимдан ёлғон чиқиб кетганида ҳам, тавба қилдим. Ëлғон мени одамлар билан бўладиган соғлом муносабатлар лаззатидан маҳрум қилиб, мени Худо ҳузуридан узоқлаштирар экан.
Narrator 2 Бир куни Худованд менга шундай деди: «Ҳийлагарлар менинг ҳузуримда яшамас, ёлғончилар турмас ҳеч қаршимда» (Заб 100:7). Унинг ҳузуридан ташқарида эса ижобий ҳис туйғулар ва шодлик менга бегона экан. Мен айтган ҳар қандай ёлғон юрагимнинг бир қисмини шайтон ихтиёрига ўтазар экан. Шайтон эса қалбимни руҳий ҳасталикларга, ўлимга сабаб бўлувчи саросимага тўлдиради. Ундан ташқари ҳеч қандай ёлғонсиз, Худонинг марҳамати билан етишган даражамга, инсонларнинг ҳурматига биргина ёлғон билан нуқта қўяр эканман. Мен эса иблисга бундай мамнунликни раво кўрмайман. Шундан сўнг ёлғонни рад этиб, ҳақиқатни гапирадиган бўлдим.»