Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимизда бағритош инсонларни кўрсак, уларга нафрат билан қараймиз. Ер шундай инсонларни кўтариб юрганига ҳайрон қоламиз. Бироқ бугунги гувоҳлигимизнинг эгаси сизнинг фикрингизни ўзгартириб, бундайлар учун фақат ибодат қилиш кераклигини ўргатса ажаб эмас. Бир биродаримиз ўз гувоҳлигини шундай бошлаган эди:
«Биринчи марта онам қамаган қоронғу ертўлада ўтирганимда, мен ўзимни хўрланган деб ҳис қилдим. Агар бу бир марта бўлганда унчалик қўрқинчли бўлмас эди, аммо бу ҳолат жуда кўп такрорланарди. Онам арзимаган ҳатойим учун ҳам мени қоронғи ва заҳ ертўлага қамаб қўярди. Баъзида менинг у ерда эканлигим унинг ёдидан ҳам кўтарилиб кетади. Онамдан меҳр кўриш ўрнига бағритошлик кўрдим. Отам ҳам меҳрини намоён қиладиганлардан эмасди.
Narrator 2 Хуллас, катта бўлгач, одамлардан ҳеч қандай яхшилик кутмайдиган бўлдим. Одамлар орасида мақтовга эришиш мен учун энг асосий мақсадга айланди. Одамлар мени танишлари, менинг муваффақиятларимга етарлича баҳо беришлари умидида кўп ишладим. Қанчалик кўп ишласам, бошқаларга шунча совуқ муносабатда бўлардим. Ҳеч кимнинг мен билан яқин дўстона муносабатда бўлишига имкон бермасдим. Улар менга хўрлик ва қайғудан бошқа нарса бермайди – деб ишонардим. Шунга қарамай, бир қиз менга кўнгил берди. Уни менинг қўрсликларим ҳам қўрқита олмади. Ўзим ҳам у қизни севиб қолдим. Турмуш қурдик. Қалбимдаги хўрланганлик жароҳати ҳали битмаган эди. Турмуш давомида аёлимни кўп қийнадим. Бағритошлигим сабаб, уйдан кетиб қолди. Нима қилишни билмай бир дўстимга ёрилдим.
Narrator 1 У менга энг тўғри йўлни кўрсатди. У мени Худонинг нажотига етаклади. Худованд менга Каломи орқали шундай деди: «Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, Ернинг узоқ бурчакларидан сени чақирдим. Айтдимки: «Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим» Қўрқма, Мен сен билан биргаман. Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман, Ўзим сенга ёрдамга келаман, солиҳ ўнг қўлим билан сени қўллайман. Мана, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси шармандаю шармисор бўлиб қолади, душманларинг йўқ бўлиб, нобуд бўлади» (Ишаё 41:9-10). Худованднинг бу сўзлари У билан бўлган яқин муносабат, Унинг муҳаббати ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Қалбим юмшоқ бўлиб, бошқаларга қайғурадиган бўлиб қолди.
Narrator 2 Шундан сўнг мен озор етказган одамлардан бирма-бир кечирим сўрадим. Болалигимда мени хўрлаган онамни кечирдим. Меҳр кўрсатмаган отамни кечирдим. Аёлимни ва болаларимни уйга қайтардим. Улар ҳам мени кечиришди. Ҳаёт Худо билан тотли эканини тўлиқ англаб етдим. Қалбимдаги музлик чекиниб, у ерга баҳор етиб келди. Мен бағритошликдан Худованднинг мадади, муҳаббати ва кечирими туфайли қутулдим. Бугун бундайларни кўрсам, фақат улар учун ибодат қиламан. Чунки то Худо уларнинг кўзларини очмас экан, инсоннинг қилган ҳаракати бефойда. »
Қадрли тингловчи, сиз ҳам ўзингизнинг гувоҳлигингизни бошқалар билан бўлишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ёзиб юборинг. Уни эшитиш бизга ҳам бошқаларга ҳам фойдали бўлади.