Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўзини жуда камтар ва ҳаммадан паст олувчи, ёшлигида кўп руҳий жароҳат олган киши ўзида манманлик йўқ деб ўйлайди. Уни англаб олиш осон эмас, чунки у қалбимизнинг энг тубида яширинган ва ўзига паст баҳо бериш билан боғлиқ туйғулар ортига беркинган. Ўзида кибр, манманлик йўқ деб ўйлайдиган оддий киши ҳам бирор бир жиддийроқ ишга тайин этилса, тез орада юрагининг тубига яширинган манманлик юзага чиқади. У ўзини эришган муваффақиятларга лойиқ деб ҳисоблайди. Кўпчилик бирор бир ишни қойиллатиб бажарса, ўзига бўлган ишончи ҳаддан ошиб кетади ва кибру-ҳавога берилиб, турли ёлғонларга ишониб қолади. Кибру ҳавога учиб ишонадиган ёлғонимиз тахминан мана бундай бўлади: «Мен ўз ҳаётимни бошқара оламан, мен ишларимни ўзим хоҳлаганимдай амалга ошира оламан».
Narrator 2 Мана шу ёлғон асосида киши ўзини ўта муҳим киши ҳисоблайди. Ўзини аввалгидан тетикроқ ва уддабуронроқ ҳис қила бошлайди. Агар биз кибру ҳавога учиб ўзимизни бизнинг иродамиз Худо иродасидан муҳимроқ, деб ишонтирсак, ўзимизни алдаган бўламиз. Шайтон нега олий фаришта мақомидан четлатилди? Чунки у ҳам Худонинг Худо бўлишига имкон бермади. Худо иродасининг тантанасига тан бера олмади. Шайтон, то юрагига кибр ўрнашиб олмагунча мукаммал эди. Кибрдан сўнг у ўз иродасини Худо иродасидан устун қўйишга қарор қилди. Бироқ Муқаддас Каломда шундай дейилган: «Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир» (Ëқ. 4:6). Худонинг марҳаматисиз биз пастга қулаймиз.
Narrator 1 Одам ўзига паст баҳо беришидан кибр пайдо бўлади ва уни қуйидаги мантиққа риоя қилишга мажбур қилади. «Мен бошқалардан яхшироқман, мен одамларни ўзимни севишга мажбур қиламан, чунки уларнинг кўз ўнгиларида эътиборсиз кўринишдан қўрқаман.» Халқимизда жуда яхши бир мақол бор: «Ҳаддан ташқари камтарлик ҳам манманликдир». Жуда тўғри ва топиб айтилган гап.
Биз руҳий етукликка эришганимиз сайин Худосиз ҳеч нарса эмаслигимизни яхшироқ тушуна борамиз, чунки фақат У бизга инсоний қадр-қиммат туйғусини инъом қилади. Агар бизда итоаткорлик хусусияти бўлса, биз ўзимиз ва Худо тўғрисида шундай фикр юритамиз: «Худосиз мен ҳеч нима эмасман, аммо мени кучга тўлдирувчи Масиҳ орқали қўлимдан ҳамма иш келади.»
Narrator 2 «Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўзини алдаган бўлади» (Гал. 6:3). Ҳикматлар китобининг муаллифи эса бизга шундай маслаҳат беради: «Ўзингни доно ҳисоблама, Эгамиздан қўрқ. Ëмонликдан юз ўгиргин. Шундай қилсанг, жисминг соғ, жонинг омон бўлади» (Ҳикм. 3:7-8). Шунинг учун ҳам ўз иродангизни Худонинг иродасидан устун қўйиб, манманлик қилманг. Манманлик ҳалокатга етаклайди. Бунинг ўрнига сиз «Худосиз ҳеч нарса эмасман, аммо Исо Масиҳ ҳузурида қадр-қимматга эгаман. У орқали қўлимдан ҳамма иш келади», — деб айтинг. Шунда ичингизда яшайдиган Худо Руҳи сизни мукаммалликка бошлайди. Юрагингизни Худо олдида тўғри қилишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада ёрдам беради. Бирор бир мавзуда суҳбатлашишни истасангиз, фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг.