Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бир пайтлар «Худо имонлининг ҳаётида ишлаётганида иблис ҳам жим турмайди», — деган гапни эшитгандим. Даставвал бунинг маъносини тўлиқ тушуниб етмадим, бироқ Худо билан руҳий муносабатлар орқали бу гапнинг нақадар тўғрилигини билиб олдим.
Худо ҳаётимизда ҳаракат қилганида одатдати ҳаёт тарзимиз асослари издан чиқади, жисмимиз жунбушга келади. Бу унча ёқимли эмас, бироқ иблис бостириб келгандаги туйғулар ҳам ундан ёқимлироқ эмас. Чиндан ҳам сизга, ҳаётингизга нима бўлаётганини фақат Муқаддас Руҳ Худонинг Каломи орқали очиши мумкин. Ҳаётингизда ким ишлаётганини аниқ билиб олиш учун Худога яқинлашинг.
Narrator 2 Худо қалбини тушуниш учун Уни чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилинг. Баъзан ҳаётимизда содир бўлган кўнгилсизликлардан тушкунликка тушамиз. Шу тушкунлик ичида эса иблис ҳаракат қилаётганини англай олмай қоламиз. Акси бўлганида эди, унинг овозини аниқ-равшан билиб олган бўлардик. Иблис шундан фойдаланган ҳолда ўзининг ёлғонларини миямизга тиқиштириб, бизни Худодан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Ҳар сафар иблис миямизга турли хил ёлғонларини суқишга ҳаракат қилганида, уларни Худодан дея алдашга уринганида, Худога мурожаат қилишни унутмаслик керак. Шундай ҳолатларда Худога суянган киши албатта ғолиб бўлади. Бундай вазиятда мағлубиятга учрамаслик жуда муҳим. Чунки иблис бизнинг тойиб йиқилишимизни кутади.
Narrator 1 Худони ўрганиш ва Унинг ҳузурида бўлиш истаги шундай кучли бўлсинки, ҳеч қачон шайтонга ён босманг. У доим сизни маълубиятга учратмоқчи бўлади, аммо сиз бунга йўл қўйманг. «Мен таслим бўлмайман. Худо менинг ҳимоячим, мен сени ҳаётимга киришингга изн бермайман», — деб айтинг. Худога доимо яқин бўлиш учун иблис ҳақидаги ҳақиқатни ҳам билиб олишингиз керак. Эҳтимол: «Мен иблис билан жанг қилишни ва у билан уруш қилишни истамайман. Мен умуман бу ҳақда ўйлашни хоҳламайман», — деб ўйларсиз, аммо Худо сизнинг ҳаётингиз учун шайтон билан кураш олиб бораяпти. Бу ҳақиқат. Агар художўй бўлсангиз, Ғолиб томондасиз. Аммо Худонинг иродаси билан яшамайдиган, Унга итоат қилмайдиган киши бўлсангиз, унда қарама-қарши олов остида қолишингиз мумкин.
Narrator 2 Шайтоннинг мақсадини билиб олиш учун у ҳақидаги ҳақиқатни билиб олинг. Ундан ташқари душман ҳужуми пайтида сизнинг ҳимоянгизни нима заифлаштириши мумкинлигини ҳам билиб олишингиз керак бўлади. Кўп ҳолларда ўзимиз билмаган ҳолда қилишимиз керак бўлган ишни қилмай, қилмаслигимиз керак бўлган ишни қилиб, шайтон ўқлари нишонига айланамиз. Масалан, бошимизга оғир кун тушганида Худовандга қарамай, ўша кулфатга диққатимизни қаратамиз. Худовандга қараб, ундан умид қилиш кераклигини унутиб қўямиз. Шайтонга эса шу керак. Шундан сўнг у бизга ўзининг оловли ўқларини юборади. Агар бошиданоқ иблисга йўл очиб бермай, Худога қараганимизда бундай бўлмасди. Азизлар руҳий ҳаётимиз ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.