2:49

Петрнинг тушунчаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон бир киши билан кўпроқ вақт ўтказса, унинг кимлигини вақт ўтиб билиб олади. Унинг характерини, одатларини нимани ёқтириши ва нимани ёқтирмаслигини ҳам билиб олади. Исо Масиҳнинг севимли шогирдларидан бири бўлган Симон Петр ҳам Исо Масиҳ билан бирга жуда кўп вақтини ўтказган. У чиндан ҳам Исо Масиҳни бошқалардан кўпроқ биларди. Аммо у ҳам ҳаёти давомида жуда кўп ҳатоликларга йўл қўйган. Раббий билан энг кўп бирга бўлган Петр бўлишига қарамай, Исо Масиҳни Олийруҳоний уйига суд қилиш учун олиб боришганида, Ундан тонган ҳам мана шу Петр эди. Нима ҳам дердик, у ҳам сиз билан биз каби оддий инсон эди.

Narrator 2 Бироқ бугун суҳбатимиз Петрнинг қандай одам бўлгани, унинг Масиҳдан тонгани ҳақида эмас, тушунчаси ҳақида бўлади. Биз оддий Исо Масиҳни кўрмай туриб Унинг хочдаги қурбонлигига ишонаётган одамлар, тез-тез йўлдан адашамиз. Исо Масиҳнинг Худолигини, илоҳий Зот эканини тўлиқ тушуниб етмаймиз. Ҳаворий Петр ҳам худди биз каби инсон бўлган деб айтишга ҳақлимиз. Фақат унинг биздан фарқи Исо Масиҳни ўз кўзлари билан кўрганлигида, Унинг сўзларини ўз қулоқлари билан тинглаганида, У билан бирга бўлганидадир. Шунга қарамай, у ҳам Исо Масиҳнинг илоҳийлигини тўлиқ тушуниб етмаган, деб ўйлаймиз. Келинг, бунга бир неча мисоллар келтирамиз.

Унинг софдил, дилидагини тилига чиқарадиган инсон бўлганига шубҳа йўқ. Исо Масиҳ уни севиб доимо ёнида олиб юрган.

Narrator 1 Масиҳ унинг уйига борган, уни Ўзи билан тоққа олиб чиққан, сўзлаётганларини яхши тушунсин деб, Петрга қараб гапирган. Унинг ҳали Худо ва Масиҳ ҳақида кўп нарсани билмаслигини билгани ҳолда, Петр учун ибодат қилган. Калом шундай дейди: «Симон, Симон! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ Мен имондан тоймагин, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла.» (Лук 22:31). Ундан сал олдинроқ Исо Масиҳ Петрдан «Сен Мени ким деб ҳисоблайсан» , — деганида Худодан донолик олган Петр Унинг «Масиҳ»лигини тан олган эди. Кўп ўтмай эса ўз ҳаёти кўзига ширинлик қилиб Исо Масиҳни танишидан тонди.

Narrator 2 Бу воқеалар бизга кўп нарсаларни тушунтириб беради. У уч йилдан зиёдроқ вақт, деярли ҳар куни Исо Масиҳ билан бирга бўлган бўлса ҳам, Масиҳнинг хушҳабарини тўлиқлигича тушуниб етмаган эди. Каломда шогирдлар Унинг сўзлари маъносини уқмаганларини бироқ сўрашга ботинолмаганлари ҳақида ёзилган. У билан бирга кўпроқ бўлган бўлса ҳам Масиҳ ҳақидаги тушунчаси хирароқ эди. У энг асосийси, «Исонинг оламга келиши керак бўлган Қутқарувчи» эканини биларди, ҳолос. Қолган таълимотлар, Унинг сўзлари Петрга унчалик тушунарли бўлмаган. Шунга қарамай, Петр Исо Масиҳнинг буйруғига амал қилиб, Унинг изидан кетишга қарор қилди. Натижада эса, аста-секин Исо Масиҳнинг ўшанда нима демоқчи бўлганини тушуниб ета бошлади. Имони мустаҳкамланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top