2:50

Жанжалкаш кичкинтойлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Безори ва зўравонлар ҳамма жойда топилади. Болалар майдончаси, боғча ва мактаблар ҳам бундан ҳоли эмас. Болаларни безорилик қилишга қарши курашиш ва ўзини ҳимоя қилишга қандай ўргатиш мумкин. Қуйида сиз билан шу ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик.

Болалик чоғларингизда қандайдир бир бола сизга кўп озор етказганини эслайсизми? Барча болалар ундан безор, у эса ота-онаси учун ҳақиқий бош оғриғи бўлгандир? Шундай безорининг эсини киритиб қўйиш йўлларини болага тўғри ва ишончли тарзда ўргатиш мумкин.

Narrator 2 Масалан, боғча ёшидаги болаларнинг ҳар қандай гуруҳида болалар ўртасида қийин вазиятлар бўлиши мумкин. Болалар уришишади, жанжаллашишади, ярашади ва нарсаларини қизғанишади. Бундай муносабат уларда турлича ҳис-ҳаяжонларни келтириб чиқаради. Аммо болада ижтимоий алоқаларни ўрнатиш қобилияти 7-8 ёшга келиб шакллана бошлайди. Боланинг ўз давраси ва шериклари ҳали шаклланмаган пайтда боланинг бутун эътибори оилага қаратилган бўлади. Боланинг ўз тенгдошлари билан биринчи муносабатларда орттирган тажрибаси унинг шахс сифатида ривожланишида асос бўлиб хизмат қилади. Болангиз қатнаётган гуруҳда ўта тажовузкор болалар бўлса ёки сизнинг фарзандингиз ҳиссиётларга берилувчан бўлса нима қилмоқ керак?

Narrator 1 Кўпчилик руҳшунослар агар иложи топилса, болани умумий тарбия масканларига беришга шошилмаслик керак дея ҳисоблашади. Ҳақиқатдан ҳам болани оммавий ҳаёт тарзига сингдиришнинг бошқа йўллари ҳам мавжуд. Улар сирасига тўгараклар, эрта ривожланиш мактаблари, қўшни болалар билан бирга ўйнаш кабилар киради. Агар сиз феъл-атвори туфайли болангиз боғчада жангари боланинг қурбонига айланишидан хавотирда бўлсанги, уни боғчага беришга шошилманг. Яхшиси бирор бир тўгаракка беринг. Болангиз тортинчоқ бўлса, сиз ҳам машғулотларда иштирок этинг. Чунки болани ҳимоя қилиш, ўзига нисбатан ишончини орттириш ва уни ҳурмат қилса бўладиган томонлари борлигини англашга ёрдам бериш керак. Агар у бирортаси билан дўстлашиб кетса, яна ҳам яхши, чунки ҳафа қилиб қўйишларидан чўчиш кўпинча четлаб қўйиш ҳисси билан уйғунлашиб кетган бўлади.

Narrator 2 Агар бола боғчада уни ҳафа қилишаётганидан шикоят қилса ва боғчага боришдан бош тортса қандай чора кўриш керак? Бунга беэътибор бўлиш ярамайди. Маълумки вазият ўз-ўзича бошқарилмайди ва руҳий ҳарактердаги ёки жисмоний муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бола ҳиссиётлари сизга аҳамиятсиз туюлиши мумкин, аммо уларга эътибор бериш керак. Унга озор бераётган бола унинг учун худди сизнинг сурбет бошлиғингиз ёки қоронғи йўлкада ўз қурбонини кутиб турган безори каби хавфлидир. Шу билан бирга ўша безори болани жон аччиғида адабини бериб қўйиш учун ёқасидан бўғиш ярамайди. Бундай пайтда тарбиячи билан суҳбатлашинг. Болангиз ва безорининг суҳбатини, муносабатини кузатишини сўранг. Сўнг ўша безори боланинг ўзи билан суҳбатлашинг. Бу сизнинг ҳам унинг ҳам муаммоларини ҳал бўлишига ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top