2:58

Жангарилар клуби

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Болангизнинг феъл-атворини, ҳаётга, бўлаётган воқеаларга ва бошқа болаларга бўлган муносабатини билиш мумкин. Бунинг учун эртак айтаётганингизда болангизнинг эртак қаҳрамонига бўлган ҳиссий ҳолатини кузатинг. Шундай ҳам бўладики, ота-оналарга боланинг феъл атворидаги тобеликка мойиллик ёқмайди. Кўпинча оталар бундай болаларига қарата: «Агар сенга бир нима дейишса ёки бирор нарсангни тортиб олишса, башарасига айлантириб солсанг, сендан узоқроқ юришади», деб ўргатишади. Агар бола шундай қиладиган бўлса ростдан ҳам ҳамма ундан узоқроқ юрадиган бўлади ва ота-оналардан боласи билан бошқа жойда сайр қилишларини тушунтириб қўйишади.

Narrator 2 Натижада эса отаси маслаҳатига қулоқ солган бола ёлғизланиб қолади. Бундан ташқари, бола ўзини бу тариқа тутиши одатга айланиб қолиши мумкин. Аммо муштумзўрдан қандай ҳимояланиш мумкин? Агар келишмовчиликда бевосита сиз ҳам иштирок этаётган бўлсангиз, вазиятга четдан қарашга ҳаракат қилинг. Ўзингизни бошингиздан ўтган ҳафагарчиликларни болада кўришга интилманг. Одатда болалар тез уришиб, тез ярашадилар, яъни гина сақлаб ўтиришмайди. Аммо уларнинг ўзаро жанжалига катталар аралашиб қолса борми, вазият жиддий тус олади. Чунки баъзи ота-оналар оддий ҳафагарчиликдан катта жанжал ясаб юборишади. Шундай оналар бўладики, боласининг тарафини олиб бир-бирини ёмон сўзлар билан ҳақоратлашдан ўзларини тия олишмайди.

Narrator 1 Лекин бироз вақт ўтгач болалар ярашиб ўйнаб кетишади, икки оналар эса бир-бири билан тескари, юзлари шувут. Яна «сени ҳақорат қилса индамай турибсан» деб болани гиж-гижлаб қўйишади. Ота-онадаги салбий ҳиссиёт болага ҳам таъсир қилиб ўзини хўрлангандек ҳис қилади ва шу тариқа оғриқли нафсоният шаклланади. Умуман олганда, ҳаётда юқоридаги болаларча келишмовчиликдан ҳам жиддийроқ вазиятлар учрайди. Болангизни боғча ёки ҳовлида чиндан ҳам камситишаётган бўлишлари мумкин. Агар бу ишлар боғчада юз бераётган бўлса, тарбиячи билан гаплашинг, агар муштумзўр сизга қўшни бўлиб яшаётган бўлса, унинг ўзи билан гаплашиб кўринг.

Narrator 2 Ота-она назорати ва тарбиячилар эътибори бола ўзини хавфсиз сезиши учун етарли бўлмаслиги мумкин. Болани мулоқот, мудофаа кўникмаларига ўргатиш мумкин.

Аммо бу нарсалар боланинг ўзига бўлган ишончи билан мустаҳкамланиши, бошқаларнинг камситишига йўл қўймаслиги учун кўтаринки руҳда бўлиши керак. Ҳар қандай гуруҳда, ҳатто боғчада ҳам ўз етакчилари бўлади. Уларнинг ҳақиқатгўйлиги, бошқаларга бўлган эътибори ва ҳар доим кўмакка шай тургани учун ҳурмат қилишади. Ҳурматли одамни эса ҳафа қилишмайди. Албатта, боғча ёшидаги боланинг ўзига хос хусусиятлари бўлади, бироқ 4-6 ёшдаги болада ҳам ҳар қандай даврада қимматга эга бўладиган сифатлар бўлиши керак. Бу қизиқувчанлик, меҳр-шафқат, ўзини бошқалар ўрнига қўя билиш каби ҳислатлар бўлиб, ҳар қандай болани жамоада жуда аҳамиятли қилиб қўяди. Бундай болалар билан дўстлашишни исташади. Бу эса жуда муҳим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top