3:10

Шахсни тиклаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Соғ-омонмисиз? Ҳаёт ташвишлари, кундалик ҳаёт оқими толиқтириб қўймадими? Бугун баъзиларга нотаниш, аммо баъзи аёлларнинг бошидан ўтган, балки ҳозир ҳам асосий муаммоси бўлган бир гувоҳлик ҳақида суҳбат олиб борамиз. Бу гувоҳлик бир меҳрибон онанинг ёшликда кўрган ғазабнинг оқибатида қийналгани ҳақидадир. Келинг гувоҳликни унинг тилидан эшитайлик:

«Ҳозир уч фарзанднинг онасиман. Тўнғич фарзандим туғилганида жуда хурсанд бўлган эдим. Энг яхши она бўлишни хоҳладим. Бу дегани – мен ҳамма нарсани онамга ўхшамай қилишга тайёр эканлигимни англатар эди.

Бир куни кечқурун бир неча ойлик ўғлим шундай қаттиқ йиғладики, уни сира тинчлантира олмадим. Уни тинчлантиришга қанча кўп ҳаракат қилсам, у шунча қаттиқ йиғларди.

Narrator 2 Тўстатдан мен ўзимни бошқара олмай қолдим. Мен боламнинг орқасига, елкаларига ура бошладим. Юзларим ғазабдан ёнарди, мен нафас ҳам ололмай қолдим. Шу пайт агар мен боладан узоқроқ кетмасам, унга шикаст етказиб қўйишим мумкинлигини ўйлаб, боламни жойига ётқиздим. Кейин эса хонамга кириб, Худо олдида тиз чўкдим. У йиғлаган сари, ичимда ғазаб аланга оларди. Қулоқларимни бекитиб, Худовандга илтижо қила бошладим. Сўнг то ўғлим ухлаб қолгунча, Худованд олдида йиғлаб ўтирдим. «Раббий, менга ёрдам қил, — юзимни ёстиққа босиб ҳўнграб йиғлардим мен. – Менда даҳшатли маҳлуқ яшаяпти. Уни ҳайдаб юбор, Парвардигорим. Менга нима бўлаётганини билмайман ва тушунолмаяпман. Қандай қилиб она яхши кўрган боласининг жонини оғритиши мумкин? Раббий, Сендан илтимос, мени бундай ҳолатдан халос қил».

Narrator 1 Шундан сўнг то ўзимга келгунимча, Худо қаршисида бир соатдан ортиқроқ ўтирдим. Эрим ишдан келди, болам уйғонди, қалбимни босиб турган айбдорлик ҳиссидан ташқари, ҳеч нима ўзгармагандай эди. Мен ғазабим жазавасини бир дақиқалик заифликка йўйишга тайёр эдим, аммо бир неча кундан сўнг бу ҳолат яна такрорланди. Болам яна узоқ йиғлади, яна ғазабим қўзиб кетди. Мен уни яна ура бошладим. Аммо бу сафар мен нима бўлаётганини дарҳол англаб етдим. Тезда боламни кроватига ётқизиб хонадан чиқдим. Худди биринчи сафаргидай тиз чўкдим, Худони ёрдамга чорлаб, хўнграб йиғлай бошладим. Яна икки марта шундай воқеадан сўнг, бунга ортиқ чидай олмаслигимни, бу муаммога жавоб топишим кераклигини ҳис қилдим. Бу воқеани бир дугонамга айтиб бердим. У менинг ҳикоямни диққат билан тинглади. — Бу нарсадан озод бўлишинг осон бўлмайди. Менимча, Худованд сендаги муаммони кўрсатмоқчи, — деди.

Narrator 2 У билан гаплашганимдан сўнг, бир неча ой ичида мен ўз-ўзимни таҳлил қилдим. Болаларга нисбатан ниҳоятда золим эканимга ишонч ҳосил қилдим. Бунинг сабаби болалигимда онам менга нисбатан куч ишлатганида эди. Ўзимнинг даҳшатли ҳолатимдан қутулишнинг ягона йўлини иложи борича кўп вақтимни Худо билан ўтказишда, деб билдим. Ҳар гал Унинг олдида айбимни англаб умидсизлик билан тиз чўкар эканман, Унинг севгиси худди шифобахш нур каби менга ёғиларди. Ҳар гал Ундан мени халос қилишини илтижо қилиб сўраганимда, У мурувват ила мени озод қиларди. Ниҳоят, мен ғазабимдан, жаҳлим чиқишидан, адоватимдан тўла халос бўлдим. Унинг марҳаматининг буюк кучини, Унинг меҳрибонлигини, Унинг борлиғини ҳис қилдим. Менга Худо севгисининг бутун гўзаллиги билан намоён бўлди.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top