Ассалому алайкум мехрибон ва бетакрор опа-сингиллар. Биз сизлар билан эрнинг эътиборини ва сизга бўлган қизиқишини орттириш хақида сухбатлашдик. Бу учун нималар қилиш кераклигини хам билиб олдик. Бироқ бу билан бизнинг муносабатларимиз хаммаси мукаммал бўлиб қолмайди. Унинг эътиборини қаратиш, у билан бирга вақт ўтказишни хохлаш бизнинг ички мухтожликларимиздан бир қисми холос. Эндиги босқич сиздаги хиссий ва романтик мухтожликларни эрингизга билдиришдир. Жуда кўп аёллардаги хиссий ва романтик мухожликларни қондириш учун жуда кичик нарсалар етарли бўлади. Сиз эрингизга мана шундай кичик нарсалар хақида айтиб кўрганмисиз? Аёлларга эрларининг бирорта катта нарса совћа қилганидан кўра, эрталабда ўпиб уйћотиши ёки аёл иш билан банд бўлганида секингига унинг елкасидан қучиб қўйиши қадрлироқ бўлади. Аёл киши хонадонига, болаларига ва кундалик ишларга шунчалик берилиб кетадики, баъзида ўзи хақида унутиб қўяди. БУндай пайтларда у севимли ва эрига қадрли эканини хис иқлишни хохлайди. Хеч бир аёл унга шунчаки бир хотиндай, оиладаги хизматкордай, ёки ошпаздай қарашларини хохламайди. Аёл бу ишларни қилаётгани учун оиладагиларнинг миннатдор бўлиши етарли эмас. У эри уни бу ишлардан бироз чалћитишини хохлайди. Уни қилаётган ишлари туфайли эмас, унинг шундайлигича ва борлиги учун севишини хохлайди. Эр аёлнинг хиссий мухтожликлари ва хохишларини билиб олса, эътибор беришнинг энг кичик белгиларини ишлатиб унинг хохишларини қондиришни бошлаши мумкин. Сиз унга ўзингиздаги бу мухтожликларни мухаббат билан тушунтиришни ўрганинг. Унинг сизга қилган арзимас ва кичик ишлари учун хам миннатдор эканингизни билдиринг. Биз жуда кўп марталаб, «Нима эксанг шуни ўрасан”, деган мақолни эшитганмиз. Аммо бу хақиқат. Агар сиз одамларга қўпол ва совуқ муносабатда бўлсангиз, одамлар хам сизга шундай муносабатда бўладилар. Бироқ сиз уларга мулойим ва юмшоқ муносабатда бўлсангиз, улар сизга бошқача муносабатда бўлолмайдилар. Агар сиз эрингизга ћамхўрлик қилиб, унга севги урућини эксангиз, ундан севги ва миннатдорчилик хосилини териб оласиз. Сиз ўз эрингизнинг мухтожликларини ва унга нималар кераклигини билиб олинг. Жуда кўп аёллар эрларидан сўрамай хам уларга нималар кераклигини биламан деб ўйлашади. Аммо халигача аёли уни тўлиқ биладиган эркакни учратмайсиз. Жуда кўп эр-хотинлар бир биримизни яхши биламиз деб ўйлашади, бироқ улар қанча кўп яшаган бўлсалар хам фақат бир-бирларини ташқи томондан билишади. Эрингизни ташқи томондан эмас ички томондан хам яхшироқ билиб олишга харакат қилинг. Унинг ички хохишлари қандай? Гарчи эрингиз хам бошқа эркаклардай бўлса хам у шахс сифатида ягона. У шахсий хислатлари, темпераменти, ўтмиши ва ёшлигининг қандай ўтганлигига қараб бошқалардан ажралиб туради. Унга оддий ўрта даражадаги эркак сифатида қараманг. Баъзида сиз ундан: «Сизни нима қийнаяпти? Сиз ўзингизни хақиқий эркак ва оиланинг бошидай хис қилишингиз учун нима қилишим керак?”, деган ёки шунга ўхшаш саволлар беринг. Уни диққат билан эшитинг.ЭРингиз нимадан хафа бўлади, уни нима қийнайди, нимадан хурсанд бўлади, мана шуларни аниқлаштириб олинг. Бошқача қилиб айтганда эрингизни хақиқатдан билиб олишга киришинг. Энди хамма эркакларнинг мухтожликларига келадиган бўлсак, Улар мухаббатга мухтождирлар. Шуниси маълумки агар эрингиз ёлћиз яшашни хохлаганида хозир сизга уйланмаган бўларди. ХАр бир эркак ер юзида кимдир, қаердадир у хақида қайћуришини ва севишини хохлайди. Хақиқий мухаббат – оддий хис туйћу эмас. Хақиқий севги бу ўзини хеч қандай шартсиз топшириш. “Сиз менга қандай муносабатда бўлишингиздан қатъий назар, мен сизга садоқатлиман”, дея олиш. Сизнинг мухаббатингиз қандай? Бу хақида чуқур ўйлаб кўринг. Чунки кейинги сухбатимизда хақиқий мухаббат хақида яхшироқ сухбатлашамиз. Унгача эса оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаймиз!