2:51

Тўйдаги хизматкорлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Инсон ҳаётида яхши ва қувончли кунлар кўп бўлади. Ўшандай кунлардан энг қувончлиси бу — тўй. Тўйда ҳамма шоду-ҳуррам, тўй эгасининг қўли кўксида, меҳмонларни кутиб олиш ва кўнглини қолдирмай, кузатишдан бўшамайди. Меҳмонлар ҳам, мезбон ҳам тўй соҳиби ҳам шоду-ҳуррам. Шунинг учун ҳам ҳалқимизда «тўйларга етказсин» , — деган гап бор.

Бироқ тўйнинг ўзига яраша муаммолари ва ташвишлари ҳам бўлади. Катта тўй қилиш осон эмас. Албатта у ёки бу камчилик туғилиб қолади. Тўй эгаси уни ёки буни ёдидан кўтарган бўлиши, ёки назардан қочирган бўлиши эҳтимол. Шундай пайтларда ёрдамга таниш-билишлар, қариндош-уруғлар келади.

Narrator 2 Кейин эса тўйда бўлган камчиликлар, ташвишлар, муаммоларни табассум билан эслашади. Тўйда бўлган ишлар, камчиликлар ва етишмовчиликлар тўй ўтгачкина сарҳисоб қилинади. Тўй эгаси қандай ҳатоларга йўл қўйгани-ю, нималарни яхши қилгани ҳақида фикрлайди. Кейинги сафар тўй қилганида, шу нарсаларни ҳам ҳисобга олиб қўйишни дилига тугиб қўяди.

Тўй ҳамма замонда ҳам яхши ва шод-ҳуррамли он ҳисобланган. Қадимда, Исо Масиҳ даврида ҳам тўй шодиёна билан нишонланган. Ўшанда ҳам меҳмонларга таом ва ичимликлар тортилган. Демак бугунги анъана қадимдан қолган экан. Тўй эгаси бой-бадавлат бўлган бўлса, тўйда хизматкорлар белига белбоғ боғлаб хизматда бўлишган.

Narrator 1 Тўй камчиликларини ҳам биринчи ўринда хизматкорлар билган. Исо Масиҳ даврида бир кичик Кана деган шаҳарчада тўй бўлади. Келинг шу воқеани Муқаддас Каломдан ўқиб бераман. «Жалиланнинг Кана шаҳарчасида никоҳ тўй бўлди. Исонинг онаси ҳам у ерда эди. Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф қилинган эдилар. Шароб тугаб қолгач, Исонинг онаси Унга: — Уларда шароб қолмабди, — деди. … Шунда онаси хизматчиларга: — У сизларга нимаики деса, ўшани қилинглар» — деди. Ўша ерда яҳудийлар таҳоратда ишлатадиган, ҳар бири икки-уч челак сиғимли олтита тош хум бор эди. Исо хизматчиларга: — Хумларни сувга тўлдиринглар, — деди. Улар хумларни лиммо-лим тўлдиришди. Исо уларга: — Энди чўмичлаб олиб, тўйбошига олиб боринглар, — деди. Улар эса олиб боришди.

Narrator 2 Агар ҳикоянинг давомини билсангиз, Исо Масиҳ тайёрлаган шароб энг яхши шароб бўлиб чиқади. Шу пайтда диққатингизни хизматкорларга қаратсам. Хизматкорлар нима деб ўйлаган? Бу одам жинни бўлганми? Қандай қилиб сувни шароб ўрнида олиб бориш мумкин? Уларнинг ҳаёлидан шундай фикр ўтганмикан?! Ёки Унинг Масиҳлигини билишганми? Униси бизга қоронғу, аммо энг муҳими улар ҳеч қандай гап-сўзсиз Исога бўйсунишди. Натижада эса бўйсунганларининг оқибатини кўришди. Улар хумга тўлдирилган сувни чўмичлаб олаётганида сувнинг шаробга айланганини кўришди. Бу уларнинг кўз ўнгида содир бўлган, айнан ўзлари ҳам қатнашган биринчи мўъжиза эди. Агар мен шу мўъжизада иштирок этсам, Исо Масиҳнинг ортидан қолмас эдим. Балки улар ҳам шундай қилгандир? Сиз нима деб ўйлайсиз?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top