3:15

Ривқонинг таъсири

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз аёл зотининг эркак кишига таъсири ҳақида бўлади. Ҳаётда эрига яхши таъсир кўрсатадиган ёки аксинча салбий таъсир кўрсатадиган аёллар бўлади. Баъзан аёллар ўзининг эркак кишига таъсир ўтказа олиш кучини билгани ҳолда бу таъсир кучини суъистеъмол қилишади. Ундан ташқари аёлнинг фарзандига бўлган таъсири ҳам жуда кучли. Аёл ўзига берилган бу неъматдан тўғри ва оқилона фойдалансагина, оила гуллайди. Аммо баъзида бу таъсирни биз ўзимиз истаган йўлда ишлатишни хоҳлаб қоламиз. Ривқо ҳам худди шундай қилди. У ўз таъсирини нотўғри йўлда ишлатди. Келинг шу ҳикояни кўриб чиқиб, Ривқонинг нотўғри таъсири қаерда бўлганини билиб оламиз. «Ривқо ҳомиладор бўлди. … Худованд унга деди: — Сенинг қорнингда иккита халқ бор. Ичингдан иккита эл айрилиб чиқажак. Бир халқ иккинчисидан зўр чиқиб, каттаси кичигига қул бўлажак!»

Narrator 2 Бу Худонинг Ривқога берган ваъдаси эди. Болалар ўсиб катта бўлишди. Эсов моҳир овчи, дала-дашт одами, Ëқуб эса чодирда яшовчи беозор одам бўлди. Исҳоқ овга ўч бўлганидан, Эсовни яхши кўрарди, Ривқо эса Ëқубни севарди. Исҳоқ қариб кўзлари ўтмаслашиб қолди. Ўлими олдидан севимли ўғли тайёрлаган таомдан еб, уни дуо қилмоқчи бўлди. Ўғлига таом тайёрлаб келишни буюрди. Аммо Ривқонинг ўғлига бўлган таъсири ва эрини алдаши унга жуда қимматга тушди. У ўғлига: «Мен отангнинг аканг Эсовга айтган гапини эшитдим. У Эсовга: «Менга ов қилиб кел, мен яхши кўрган таомдан тайёр қил, ўлишимдан олдин сени Худованд ҳузурида дуо қилайин», — деди. Энди ўғлим, менинг гапимга қулоқ сол! Қўтонга бориб, у ердан менга яхши иккита улоқ олиб кел. Мен улардан отанг яхши кўрадиган таомни тайёрлайман. Сен эса уни отангга едирасан, токи у сени ўлимидан олдин дуо қилсин.

Narrator 1 Ëқуб бошида бунга кўнмади. Отам билиб қолса лаънатлайди, — деди. Аммо онаси Ривқо ўз сўзида туриб олиб, боласини шу ишга кўндирди. Яъни, ўз оналик таъсирини ишлатди. Бу хатарли эди. Ривқо шу таъсирни ишлатиб, жуда қимматга тушадиган хатони сотиб олди. Шу таъсирнинг натижасида, ака укалар орасига низо тушди. Каттаси кичигидан нафратланди. Ривқо эса севимли ўғлини бир умр кўролмай қолди. Ривқонинг бу ҳатти ҳаракатини ҳеч бир аёл оқламаса керак. Агар суҳбатимизни бошидан диққат қилиб тинглаётган бўлсангиз, Худованд ҳали эгизаклар дунёга келмасидан олдин, Ривқога «Каттаси кичигига қул бўлажак», — деган ваъдасини эшитгансиз. Ахир Худованднинг ўзи Ривқога шундай ваъда қилиб турган бўлса, нега у бундай хатога йўл қўйди?!

Narrator 2 Аёл кишида чиндан ҳам эрига, фарзандларига ва бошқа аёлларга таъсир кўрсатиш ҳислати бор. Бу унинг табиат унга оиласига фойда келтириши учун берилган. Аммо Ривқо бу таъсир кучи билан оиласини парчалаб юборди. Ëқуб отасини алдаб, Эсовнинг дуосини ўғирлаб олганини билган акаси Эсов Ëқубдан қаттиқ жаҳли чиқди. Ҳатто уни ўлдирмоқчи ҳам бўлди. Чунки қадимда отанинг тўнғичини дуо қилиши жуда ҳам муҳим саналарди. Шунинг учун ҳам Ривқонинг ўзи ўғли Ëқубни акасининг юртига қочириб юборди. Шундан кейин ота ҳам она ҳам кичик ўғлининг соғинчида оламдан кўз юмишди. Бир умр қилган хатосидан афсусланиб яшаш қандай бўлишини биласизми? Ривқо мана шундай яшаган. Шунинг учун ҳам унинг хатосидан хулоса чиқариб, оилангизга тўғри таъсир кўрсатишга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top