4:02

Эркаклар нималарга мухтожлар

MP3

Ассалому алайкум қадрли аёллар. Мен сизларнинг баъзиларингизга сингил баъзиларингизга дугона, яна баъзиларингизнинг қизингиз тенги бўлсам хам, сизлар билан хар бир сухбатимиз давомида аёлларга тегишли бўлган мавзулар хақида ўртоқлашишни хохлайман. Биз турли хил мавзуларда қизиқарли ва фойдали бўлган мавзулар хақида сухбатлашар эканмиз, айни мавзулар сиз учун хам мен учун хам фойдали бўлади деб ўйлайман. Худованд аёл кишини яратишдан олдин эркакни яратгани бизни эса уларга ёрдамчи сифатида яратгани хаммангизга жуда яхши маълум. Агар бизнинг сухбатларимизни анчадан буён тинглаётган бўлсангиз, унда ўтган сухбатларимизда нималар хақида сухбатлашаётганимизда яхши биласиз. Бироқ даврамизга эндигина қўшилган аёллар учун анчадан буён нималар хақида сухбатлашаётганимизни айтиб ўтсам. Биз анчадан буён аёл ва эркак ўртасидаги муносабатлар, эр-хотин муносабатларини қандай қилиб мустахкамлаш ва бахтли хотиржам никох хақида сухбатлашяпмиз. Эр ва Хотин ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий негизини ва ўртада пайдо бўладиган муаммоларга қандай ечим топиш хақида хам айтиб ўтган эдим. Энди биз ўтган галги сухбатимизни бир оз эслаб олиб, кейин янада қизиқарли мавзуга мурожаат қиламиз. Биз ўтган сафар айтиб ўтганимиздек, эркаклар энг биринчи ўринда мухаббатга мухтождирлар. ГАрчи эрларимизда буни кўрмасак хам, улар бизнинг самимий ва шартсиз мухаббатимизга мухожликлари хақиқат. Иккинчидан эса эрлар хурматга мухтож. Агар уларни хурмат қилишимизни кўрсатсак, ва бу хақиқатда шундай бўлса, бундай муносабатимиз уларга жуда ёқади ва бу уларни бизга яқинлаштиради. Учинчидан эса эрлар уларни тушунишимизни ва қандай бўлсалар шундайлигича қабул қилишимизни хохлашади. Хар қандай холатда хам уни тушунишни ва қабул қилишни билсак, бундай муносабатимиз уларнинг кўнглини хотиржам қилади. Бизларга қийин бўлган тақдирда хам бу машаққатларимизнинг мевасини албатта кўрамиз. Тўртинчидан эса уларнинг маслахатларини қадрлашимизни хохлашади. Агар биз фақат ўз билганимизча иш тутсак, ва эримизнинг маслахати ёки гапидан кўра ўзимизни кўпроқ хақ деб билсак, бу эримиз ва бизнинг орамизга совуқчилик туширади. Худованд хар биримизнинг оиламизни ташкил қилган кундан бошлаб, оиламизнинг ва бизнинг бошлићимиз эримиздир. Эр оиланинг бошлићи экан хар қандай холатда хам унинг маслахатига амал қилиш ва унинг маслахатини қадрлашимиз лозим. Яна бир нарса эрлар аёллари уларни жуда қадрлашларини хохлашади. Хар қандай эркак оилада энг катта ва энг мухим нарса бу пул деб ўйлаши табиий. Бироқ сиз бунинг мутлақо аксини, яъни сиз учун оилада энг мухим ва қадрли киши эрингиз эканини кўрсатинг. Буни қандай кўрсатаман деб ўйлаётгандирсиз? Сиз уни жуда қадрлашингизни кўрсатмоқчи бўлсангиз доимо сиз ва оиласи учун қилаётган ишлари ва қаттиқ мехнати учун унга миннатдорчилик билдириб туринг. У оиласини моддий томондан таъминлаб туришдан ташқари, оиласи учун яна қандайдир ишлар қилади. Масалан, ахлат тўкиб келади, болалар билан ўйнайди. (Бу пайтда сиз бошқа ишларни бемалол қилиб олишингиз ёки дам олишингиз мумкин) Сизни ёки фарзандингизни керакли жойга олиб бориб қўяди. Унинг сизга қанчалик қадрли эканини кўрсатиш учун эрингизнинг сиз ва фарзандларингиз учун қиладиган ишларини рўйхат қилиб чиқинг. Ва хар сафар шундай ишларни қилганида қулай вақт топиб, унга бу ишлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдиринг. Сизнинг бу харакатингиз уни рухлантиради ва сизга нисбатан чуқур мухаббат хис қилади. Эрини жуда қадрлайдиган аёлини аввалидан хам кўпроқ севадиган ва унга эътибор берадиган бўлади. Агар хозирги натижаларни тез орада кўрмасангиз бундан умидсизликка тушманг. Аксинча яна хам кўпроқ харакат қилинг. Вақт ўтиб бу ишлар ўз самарасини беради. Сизларнинг хонадонингизни тинчлик ва хотиржамлик, никохингизни самимий ва беназир мухаббат тилаб кейинги сухбатларда ћойибона дийдорлашгунга қадар ОМОН бўлинг дейман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top