MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Муқаддас каломдаги шахслар ҳақида сўзлашиб, улардан керакли ибратни олар эканмиз, Каломнинг асосий қаҳрамони Худонинг Ўзи эканини ҳам унутмаслигимиз керак. Худованднинг бизга қилган яхшилигининг энг асосий сабаби бу унинг инояти. Худованднинг иноятини тушуниш учун энг аввало унинг муқаддаслигини англашимиз лозим. Худонинг муқаддаслиги тушунчаси эрамизнинг дастлабки асри жамоати руҳан кучли ва қудратли қилди. Жамоат аъзолари, яҳудий сифатида Худо қонуни муқаддаслигини яхши билишарди. Масиҳий сифатида эса Унинг иноятини ҳис қилишди. Худо қононининг муқаддаслигини, Ўзининг иноятли эканини яхши англаган илк жамоат аъзолари Муқаддас Руҳга тўлиб, ғайрат, шижоат ва ботирлик билан Худога хизмат қилишди.

Narrator 2 Улар Муқаддас Қўзини шахсан танир эдилар. Унинг Эски Аҳд қонуни талабларига мутлақо мос келадиган мукаммал Қурбонлик эканини билардилар. Яҳудийлар ота-боболари Худоси, уларни қулликдан олиб чиққан, қайта-қайта кечирган Худонинг Ўзи инсон қиёфасига кириб, уларнинг гуноҳи учун Ўзини хочга топширди. Бутун дунё бўйлам Масиҳийлар гуноҳлари кечирилганини нишонлайдилар. Аммо У билан муносабатда бўлиш кераклигини унутадилар. Яҳудийлар – Қадимдан Худонинг адолатли эканини билган, Худонинг мўъжизаларини кўрган, Унинг кечиримини олган халқ Масиҳнинг кечиримини жиддий қабул қилмади. Улар чиндан ҳам Худо кечиримидан ташқарида қолиб кетдилар. Аммо мана шу икки ҳақиқат: Худонинг муқаддаслиги ва иноятли эканлиги бизга куч беради ва Худони англашимизга ёрдам беради.

Narrator 1 Иброҳим пайғамбар ёдингиздами? У ўзининг ягона фарзанди Исҳоқни Худога қурбонлик қилиш учун олиб борган эди. Унинг бу ҳаракатини тушуна олмайдиганлар бор. Аммо Иброҳимдек Худони кўрган, Унинг овозини эшитган, Унинг мўъжизасини кўрган инсон Худодан ҳеч нарсасини аямайди. Улар тоққа чиқиб кетишаётганида, ўғлининг берган саволига пайғамбарона жавоб берди: «Қурбонлик қўзисини Худонинг Ўзи таъминлайди» (Ибт 22:8). Биз ҳам Худога ўзимизда борини беришга тайёр бўлар эканмиз, ўша бизда борининг ҳаммаси ҳам яхшилик эмаслигини унутмаслигимиз керак. Худованд Унга яқинлашишимиз, Унинг олдига бора олишимиз учун Ўзининг Муқаддас Қўзисини берди. Худони билганимиздан сўнг, ҳаётда кўп бора Унга нолойиқ эканимизни ҳис қилган пайтларимиз бўлган, шундай эмасми?!

Narrator 2 Шундай пайтларда Худонинг олдидан қочгимиз, узоқлашгимиз келади. Унинг муқаддаслиги, буюклигини ҳис қилган ҳолда, Унинг олдида тиз чўкишга ҳам лойиқ эмаслигимизни англаймиз. Аммо ундан узоқлашмай, мана шу нолойиқлик фикри билан, Худога яқинлашайлик. У бизнинг шу иноятга нолойиқ эканимизни билади. Унга ўзимизнинг дунёвий солиҳлигимиз, яхши ишларимиз ва савобларимиз билан эриша олмаслигимизни ҳам билади. Аммо, шундай бўлса ҳам, У Ўзининг иноятли табиати билан бизни Ўзининг кечиримига, иноятига лойиқ кўрди. Яҳё пайғамбар яқинлашиб келаётган Масиҳга қараб шундай деган эди: «Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!» (Юҳ 1:29).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top