Narrator 1 Ассалому алайкум. Тариҳга севадиганлар бўлса, бугунги суҳбатимиз улар учун жуда қизиқарли бўлиши аниқ. Чиндан ҳам тарих китоблар кўпчилик учун сеҳрли оламдай кўринади. Инсонлар тариҳни ўрганар эканлар, бекорга ҳаёлан вақт машинасини истаб қолмайдилар. Тарих бизни ўзига оҳанрабодай тортади. Унинг саҳифаларини вароқлар эканмиз, ҳаёлан ўзимизни ўша даврда ҳис қиламиз. Ўша воқеаларни онгимизда жонлантиришга уринамиз. Бу жуда ажойиб. Шундай қилиши билан биз тарихда кечган воқеаларни онгимизга муҳрлаймиз. Келинг тариҳнинг бир кичик бўлагига назар солиб кўрамиз. Қадимда, жуда жуда қадимда эрамиздан олдин инсонларнинг Худо ҳақидаги фикрлари турлича бўлган. Ҳатто Худо танлаган халқнинг ҳам У ҳақидаги тушунчаси ҳар хил бўлган. Улар ҳам Худони билганлари ҳолда Унга содиқ қолмаганлар.
Narrator 2 Гап инсонларнинг илоҳийликка сиғиниши ҳақида. Худони билмаганлар, ўзларига турли афсоналар тўқиб, ота-боболаридан эшитиб, ўша илоҳий Худонинг тасвирини ясаганлар. Ўша тасвирларни маҳсус уйга жойлаштириб, муқаддас макон сифатида эъзозлаганлар. Аммо улар нима эди? Инсонлар Худо сифатида қадрлаган нарса турли хил шаклдаги бутлар эди. Бу бутлар инсоният тарихига шайтоннинг ёлғончилиги туфайли кириб келди. Кейин эса шиддат билан Тирик Худонинг ўрнини эгаллай бошлади. Чиндан ҳам, эрамиздан олдин мингдан ошиқ бутлар бўлган. Мисрликлар, Юнонлар, Форсийлар ҳамма-ҳаммасида юзлаб бутлар бўлган. Улар ҳар бир бутга атаб маросимлар уюштиришган, атрофида рақсга тушишган ва ибодат қилишган.
Narrator 1 Тасаввур қилинг, ўша даврда Ҳосилдорлик худоси, Севги худоси, Донишмандлик худоси, ўликлар диёри худоси ва бошқа яна юзлаб худолар бўлган. Инсонлар уларнинг ҳайкалларини жуда ҳайбатли қилиб ясаб, улар учун маҳсус жойлар барпо қилганлар. Ўша даврларни Бутпарастлик даври деб аташ мумкин. Бутун дунё бўйлаб инсоният бутпарастликка берилган, бутлар кўзларини кўр қилиб қўйган эди. Ҳатто шарқий мамлакатларда ҳам Зардўштийлик дини пайдо бўлиб, унга эргашганлар оловга сиғинишган. Олов жуда кўп мушкулларни осон қилишига ишонишган. Оловнинг атрофида, Баал бути ва бошқа илоҳларнинг атрофида базму жамшид қилаётган, сажда қилаётган ақлсиз олмонни кўз олдингизга келтиринг. Инсониятни бутга қул қилиб қўйган Иблис эса ўша бутнинг чап томонида ўтириб олиб, инсон устидан қаҳ-қаҳ отиб кулади.
Narrator 2 Тасаввур қилдингизми? Энди ортга, ўз замонимизга қайтайлик. Худога шукрки, ҳозир инсонлар бутга ишонмайди, — дейсиз енгил тин олиб. Агар шундай деб ўйласангиз адашасиз. Ҳозирги бутлар олдида қадимгилари эп эшолмайди. Ҳозирги бутлар анча ривожланган ва қудратли бўлиб бормоқда. Нима бўлиши мумкин, дейсизми? Техника! Телевизор, компютер, ДВД, қўл телефонлари бу рўйхатни яна кўп давом эттириш мумкин. Ҳозир ёшлар ҳам катталар ҳам бирдек уларнинг қули бўлиб қолмоқда. Бутлар яна инсоният устидан ўз ҳукмронлигини ўтказмоқда. Инсонлар яна тепага Худога қарашни унутиб, бутларга термулишдан, уларга вақт кетказишдан, уларга сиғинишдан қолмаяптилар. Хўш, қачон бутларни ҳаётимиздан олиб ташлаб, тирик Худога нигоҳларимизни қаратамиз?!