3:16

Мўаб Шоҳи Болоқ

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Гап-сўзлар жуда тез тарқалади. Айниқса ёмон хабар тез тарқалади. Бу хабар оғиздан-оғизга ўтгани сари хабарнинг ваҳимаси ортади. Ҳамма ёмон хабарга бирозгина ваҳима қўшиб кейинги одамга узатади. Шундай қилиб қарабсизки, кичик бир кўнгилсиз хабардан, катта ваҳимали ёмон хабар келиб чиқади. Бу менимча ҳамма замонда ҳам бўлган. Аммо қадимда Исроил халқининг Худо бошқарувида Мисрдан чиқиши, Худо бошқарувида ваъда қилинган ерга етиб келиши оддий хабар эмас эди. Бу чиндан ҳам тарихга муҳрланадиган, оламшумул янгиликлардан бири эди. Бу янгилик Исроил халқи учун ёқимли бўлса, уларнинг йўлида учраган халқлар учун ваҳимали бўлиб туюлди. Исроил йўлида учраган халқлар Худонинг ва Исроил халқининг ниятини билмай туриб, бекорга ваҳима қилдилар. Улардан қўрқиб, жангга ҳозирландилар, оқибатда эса мағлуб бўлдилар.

Narrator 2 Шундай ваҳимага тушган халқлардан бири бу – Мўаб халқи эди. Исроил халқи йўлида давом этди. Мўаб текисликларига етиб келиб, Ерихо шаҳрининг рўпарасида – Иордан дарёсининг шарқида қароргоҳ қурди. Исроил халқи Амор халқини қандай аҳволга солгани ҳақидаги хабар Мўаб шоҳи Болоққа ҳам етиб борган эди. Исроил халқи кўплигидан бутун Мўаб халқи қаттиқ ваҳимага тушганди. Шунинг учун ҳам шоҳ бошчилигида Мўаб ҳалқи оқсоқоллари, қўшни Мидиён оқсоқоллари билан йиғилишиб шундай дейишди: «- Ҳўкиз даладаги ўтларни еб-битиргани сингари, анови олмон ҳам теварак-атрофимиздаги ҳамма нарсани еб битиради-ку!» (Саҳ 22:4). Улар қўшнилари билан маслаҳатлашиб, Амор халқининг куйига тушмаслик учун, ҳар эҳтимолдан лашкарларини жангга шай қилиб қўйишди. Аммо Мўаб шоҳи Болоқ Амор шоҳи Сихўрдан салгина ақллироқ чиққан кўринади.

Narrator 1 У художўй, лаънат билан баракатнинг фарқига борадиган инсон бўлган экан. У ўзига яқин жойда яшайдиган бир пайғамбар ёрдамида шу жангда ғолиб бўлишни режалаштирди. Болоқ келтирмоқчи бўлган пайғамбар Фрот дарёси қирғоғида жойлашган Патўр шаҳрида яшар эди. У ўша пайғамбарнинг олдига одамларини юбориб, шундай нома жўнатди: «Мисрдан чиққан бир халқ ер юзини босиб кетди. Энди эса улар шундоққина менинг биқинимда ўрнашиб олишди. Мен уларга бас кела олмайман. Сен келиб ўша халқни мен учун лаънатла. Балки шунда мен Исроил халқини мағлуб қилиб, юртимдан қувиб чиқара оларман. Шуни биламанки, сен кимни дуо қилсанг, ўша дуо олади, кимни лаънатласанг, ўша лаънати бўлади» (Саҳ 22:5б-6). Болоқ Исроил халқини лаънат орқали заифлаштириб, енгишни режа қилди. Аммо бир нарсани унутган эди.

Narrator 2 У Исроил халқи ҳақида эшитган бўлса, уларнинг Худоси ҳақида ҳам эшитган бўлиши керак. Йўлидаги халқни қандай енггани, саҳродан қандай кечиб ўтгани ҳақида ҳам узуқ-юлуқ бўлса ҳам эшитган бўлиши керак эди. Шу хабарларга асосланиб, мантиқли бир хулоса чиқара олмади. У тирик ва қудратли Худованд Ўз халқи – Исроил билан бирга эканини билмади. У бу Худо ҳақида кўп билмасди. Фақат ўзи чақиртирмоқчи бўлган пайғамбарнинг лаънати ва дуоси ҳақида кўп биларди. Пайғамбар келди, лекин шоҳ Болоққа шундай деди: «Мен Худованд тилимга нима солса шуни айтаман». Болоқ уни Исроил халқини лаънатлаши учун олиб келган эди, Худо эса уни Исроил халқини дуо қилиши учун ишлатди. Болоқ хатто бойлиги, мукофотлари билан ҳам пайғамбарни ўз йўриғига сола олмади. Худовандга қарши чиқа олмади. www.najot.com Бу ерда нима борлигини билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top