Narrator 1: Ассалому алайкум. Қаердадир бир қўшиқни тинглаган эдим. Унда шундай сўзлар бор эди: «Бизнинг аввалги муҳаббатимизга нима бўлди. Қайда йўқотдик уни?» Бу қўшиқчи аввал ўзи ҳис қилган оташин ва чидамли муҳаббатни яна ҳис қилиш ўтида куйиб куйламоқда эди. Бу қўшиқни эшитганимда бугунги замонга разм солдим. Чиндан ҳам аввалги бобо-момоларимиз ҳис қилган, мустаҳкам севги қаёқда қолди? Нима учун бугун шундай севгини кўрмаяпмиз? Афсуски бугунги ёш жуфтлар ҳали синовлардан ўтмаган, пишиб етилмаган, эҳтиросли муҳаббатни умрларининг охиригача ҳис қилишни истайдилар. Бу ундай бўлмайди. Бундай муҳаббат умрнинг охиригача чидамайди. Бир мунча вақт ўтиб, улардаги муҳаббат мўъжизаси, оташи сўнади, ўрнида фақат келишмовчиликлар ва фарзандлар қолади.
Narrator 2: Бугунги замонавий эркак ва аёл ёки аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ёш жуфтликлар мустаҳкам ва яхши турмуш улардан билим ва қаттиқ меҳнатни талаб қилишидан беҳабардирлар. Бизнинг бобо ва бувиларимизда ҳар қандай қийинчиликдан биргаликда ўтиш сифати борлигини ҳам билишмайди. Яна ўша саволни бермиз: ўша бобо ва бувиларимиз ҳис қилган аввалги муҳаббатга нима бўлди? Одамлар уни бошқа қадрсиз нарсага алмаштириб юборишган. Улар турмушда нима бўлса ҳам бирга бўлиш, биргаликда курашишни ташлаб қўйишган. Бунинг ўрнига ўз қизиқишлари, ва жавобгарликдан ҳоли бўлган «озодлик»лари ҳақида ўйлашади. Улар турмуш қураётган пайтда берган ваъдаларини аллақачон улоқтирганлар. Улар энг аввало турмушни эмас, ўзларини ўйлайдилар ва ўз билганларича иш кўришни истайдилар.
Narrator 1: Шундай бўлса, эр-хотин аввалги муҳаббатни қандай қилиб ўзларида пайдо қилиши ёки ривожлантириши мумкин? Вақт ўтиб ҳиссий ва жисмоний интилишлар сўниб боради. Шундай пайтда улар бир-бирларига руҳан, маънан ва жисмонан ёпишишга ҳаракат қилишлари керак. Жисмоний интилиш худди бир кўришда муҳаббат каби тезда ўтиб кетади, бироқ бир бирига жипслашиш узоқ давом этадиган жараён. Бир хил хотираларга, бир хил тажрибага ва бир хил қизиқиқларга эга бўлган муносабат ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Биргаликда фарзандларни ўстирган, болалар катта бўлгач, уларнинг қандай бўлганларини эслашгача етиб борган жуфтликлар бир-бирига жипслашган жуфтликлардир. Чиндан ҳам бир бирига жипслашган эр-хотинлар бир-бирининг нима демоқчи бўлаётганин кўз қарашларидан, гап оҳангидан билиб олишади.
Narrator 2: Ëки бўлмаса бири гап бошласа, иккинчиси уни тугатиб қўяди. Оилада бўладиган қийинчиликлар, касалликлар эр-хотинни бир-бирига боғлайди. Ҳамма қийинчиликлардан ўтган, энг охирги таранглик даражасида синалган муҳаббатдан ортиқроқ муҳаббат йўқ. Ҳаётда учрайдиган оғриқлардан биргаликда ўтган эр-хотинларнинг муҳаббати жуда мазмунли бўлади. Бундайларга тақдирнинг туҳфаси бу синалган ва абадий муҳаббатдир. Шунча қийинчиликлардан сўнг, уйнинг бир бурчагидан турмуш ўртоғингнинг сенга қараб жилмайишини кўриш ёки унинг ажин босган юзларини силаш жуда ҳам ажойиб. Биргаликда қариётганини кўриш эр-хотинларга тасалли беради. Хуллас, мустаҳкам муҳаббатга эга бўлиш бу — ўзини эмас, турмуш ўртоғини ўйлаш, ҳурмат қилиш ва оила муваффақиятини ўйлашдир. www.najot.com сайти сизга оила мавзусида кўпроқ маълумот беради.