Narrator 1: Ассалому алайкум. Бугунги гувоҳлигимиз бир оиланинг, сиз билан биз яшаб турган муҳитда яшаётган замондошимизнинг ҳаётидан олинган. Бу ёш оила Худонинг марҳаматли эканини яхши билишарди-ю, аммо бир воқеа сабаб Унинг марҳаматини ўзларида ҳис қилиб кўришди. Келинг бу гувоҳликни уларнинг ўзлари сўзлаб бера қолишсин.
«Мен оилам билан шаҳар чеккасида тураман. Рафиқам билан севишиб, Худонинг розилиги остида турмуш қурганмиз. Ширингина беш яшарлик қизимиз бор. Худованд уни бизга берганидан жуда миннатдормиз. У ғайратли ва ширингина қизча. Бир куни Худованд бизнинг кўнглимизга солмагунча унда жиддий муаммо борлигини билмабмиз.
Narrator 2: Уни кўринишидан ҳеч ҳам соғлиғида муаммо бор деб ўйламайсиз. У шўх ва ғайратли, ҳамма билан чиқишиб кетадиган, доимо мамнун юрадиган қизча. Унинг бу сифатларини кўриб кўнглимиз қувонарди. Аммо бир куни унинг соғлиғидан ҳавотирга тушдим. У тез чарчаб қоладиган бўлиб қолди. Аввалига шунчаки фасллар ўзгариши, витамин етишмаслигидан бўлаётган бўлса керак деб ўйладим. Бир куни туш кўрдим. Тушимда Худованд қизимни шифокорга олиб боришим кераклигини айтди. Мен қизимни шифокорга олиб борибман. У ерда кўнглимни ҳижил қиладиган қандайдир бир ёқимсиз янгиликни айтишди. Унинг нималигини билмадим. Аммо тушим охирида қизимга қараб кўнглим хотиржам эди. Эрта тонгда уйғониб кетиб, Худовандга қизим ва оилам учун ибодат қилдим.
Narrator 1: Рафиқам менга тушини ва қизимнинг тез чарчаб қолаётгани ҳақида айтди. Биз келишиб уни шифокорга кўрсатишга қарор қилдик. Маҳаллий поликлиникалардан бирига олиб бордик. Улар бизни бошқа махсус шифохонага юборишди. Ўша ерда олинган анализлар ва рентгенлар ва бошқа текширувлар натижасида қизимга даҳшатли бир ташхисни қўйишди. Юрак пороги. Бу хабарни эшитиб мен ҳам рафиқам ҳам қотиб қолдик. Бундай бўлиши мумкинлигига ишонгимиз келмасди. Кўринишидан соғлом, ғайратли қизалоқда бундай касаллик бўлиши мумкин эмас! Аммо бу ҳақиқат эди. Докторлар унга жарроҳлик амалиёти ўтказилмаса, кундан кунга сўлиб бориши ва охири ёмон бўлишини айтишди. Биз қизимни олиб уйга қайтдик. Худовандга илтижо қилдик. Ундан жавоб кутдик. Бунинг ечимини Худованд беришини истадик.
Narrator 2: То Худованд ибодатимизга жавоб бермагунча, қизимизни жарроҳлик столига ётқизмасликка қарор қилдик. Бир куни мен яна туш кўрдим. Бу сафар тушимнинг фақат охирини эслаб қолдим. Қизимга қарайман, кўнглим ҳотиржам ва Худонинг шодлигига тўла эди. Эрта тонгдан жуда яхши кайфиятда турдим. Турмуш ўртоғимга тушимни сўзлаб бердим. У ҳам кўнгли ҳотиржам бўлганини айтди. Шундан сўнг жарроҳлик амалиётига рози бўлиб, бор пулимизни йиғдик, етмаганига таниш-билишлардан қарз кўтардик. Кўнгил ҳотиржамлиги билан жарроҳлик амалиётига бордик. Бир неча соат ичида қизимни олиб чиқишди. Амалиёт жуда кўнгилдагидай, ҳеч қандай қийинчиликларсиз ўтди. Бу вақт ичида Худовандга ибодат қилишдан тўхтамадик. Бир неча ҳафтадан кейин қизим бутунлай соғайиб кетди. У яна аввалгидай шўх-шодон қизчага айланди. Унга қараб кўнглимиз ҳотиржам бўлади. Бу Худованднинг бизга кўрсатган марҳамати эди.»