3:24

Соғлиқ ҳақида қайғуринг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўз соғлиғига беэътибор бўлиш – нотўғри. Инсонинг ақли ва туйғулари уларнинг жисмоний ҳолатлари билан чамбарчас боғлиқ. Жуда кўп врачларнинг фикрича, ҳаддан ташқари бўлган ақлий зўриқиш ёки кучли асабий изтироблар турли касалликларга олиб келар экан. Аммо баъзи шифокорлар инсонларнинг руҳий хасталиклари давосини уларнинг жисмоний ҳолатларидан қидириш керак, деб ўйлашади. Кимнинг фикри тўғри экан, деб ўйлаб ўтиргандан кўра, Худо худди бизнинг танамиз каби қалбимиз ва руҳимизни ҳам яратганини, уларга ғамхўрлик қилишни бизга буюришини эслайлик. Доимий равишда тиббий кўриклардан ўтиб туришидан ташқари, ўз танангизга бўлган муносабатингизни ўйлаб кўришингиз лозим.

Narrator 2 Аслида соғлиғи ҳақида ташвиш чекаётган одам ҳисобга олиши керак бўлган еттита омил мавжуддир. 1)Худодан ҳаётингиздаги стресслар манбаини кўрсатишини сўранг. Руҳий оғриқлар ва салбий ҳис-туйғулар – ана шулар стресснинг доимий ва муҳим манбаларидир. сиз танлаш имкониятига эгасиз. Сиз ё, вазиятни ўзгартирасиз, ё стрессни танангизда ушлаб туриб, ўзингизга жабр етказасиз. 2)Худодан менинг овқатланишим ҳақидаги ҳақиқатни оч, деб сўранг. Нотўғри овқатланиш орқали, танамизда токсик чиқиндилар тўпланади. Нотўғри овқатланиш танани заифлаштиради, ақлий фаолиятимизни бузади, маълумотларнни тўғри қабул қилиш ва тўғри қарор қабул қила олиш қобилиятимизни издан чиқаради.

Narrator 1 3) Худодан менга жисмоний машқларнинг фойдасини кўрсат, деб сўранг. Жисмоний машқларнинг асосий вазифаси инсон организмидан токсинларни ҳайдаш, моддалар алмашинувини яхшилаш, мускулларни мустаҳкамлаш ва стрессларни йўқотишдир. Тўғри танланган машқлар ёрдамида сиз турли ҳасталикларга бас кела оласиз.

4) Худодан, менга сувни тўғри ичишни ўргат, деб сўранг. Сув бизнинг танамизда бўлиб ўтадиган барча жараёнларда қатнашади. Тоза, қайнатилган ёки филтрланган сувдан ичинг. 5)Худодан менга рўза ва ибодат ҳақиқатни оч деб сўранг. Ибодат билан бирга амалга ошириладиган рўза – бу жуда муҳим қадамдир. У сизнинг танангиз учун жуда кўрак, чунки организмнинг тозаланиши ва соғломлашувининг табиий вазифасини бажаради. Рўза пайтида овқатни ҳазм қилиш, унинг сингишини ва моддалар алмашинуви учун сарфланадиган энергия организмни тозалашга йўналтирилади.

Narrator 2 6) Худодан менга тоза ҳавонинг ва қуёш нурининг соғлигим учун аҳамиятини кўрсат, деб сўранг. Тоза ҳаво ва қуёш нури барча органларнинг фаолиятини тиклайди, ақлий фаолиятни яхшилайди. Қуёш нурлари соғлиқ манбаигина эмас, у микробларни ҳам ўлдиради, шифобахш бўшаштирувчи ҳамдир. Тоза ҳавода амалга ошириладиган ҳар қандай фаол иш нафас олиш жараёнини фаоллаштиради, бу эса ўз навбатида – организмни чиқиндилардан тозалайди. 7) Худодан, менга тўлақонли дам олишнинг аҳамиятини тушунтир, деб сўранг. Чуқур уйқу – кишини тетиклаштиради. Уйқу вақтида тана тўқималарига озиқ моддалар етказилади, организмнинг барча тизимлари токсинлардан тозаланади. Уйқу олдидан ҳеч қандай дори ёки спиртли ичимлик истеъмол қилманг. Улар танадаги табиий ва фойдали жараёнларни тўхтатиб қўяди. Уларнинг ёрдамисиз чуқур, ёшартирувчи уйқуга кетишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top