MP3

Narrator 1 «Маълумки, гуноҳкорларга Худо қулоқ солмайди. Бироқ ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Худо уни тинглайди» (Юҳ 9:31).

Ассалому алайкум. Ҳозиргина сиз тинглаган сўзлар Каломдан олинган. Бу бир туғма кўрнинг дин арбобларига қарата айтган сўзи. Исо Масиҳ бир туғма кўрни пайқаб, уни шифолаганидан кейин, бу ҳақида шов-шувлар кўпайиб кетди. Кўрни таниган кишиларнинг ҳаммаси ундан бу ҳақида сўрай бошлади. У эса оддийгина қилиб: «Исо деган Киши тупукдан лой ясаб, кўзларимга суртди ва «Бориб Силоам ҳовузида ювин»- деди, деб гапириб берарди. Одамлар бунга жавоб топиш учун уни фарзийлар олдига келтиришди. Фарзийлар ҳам ундан қандай шифо топганини сўрашди. У ҳам бошқаларга айтган гапини айтди.

Narrator 2 Фарзийлар эса: «Бу Одам Худодан эмас, чунки У дам олиш кунига риоя қилмаяпти» — дейишди. Гуноҳкор одам бундай иш қила олмайди – дейдиганлар ҳам бўлди. Фарзийлар кўрдан Масиҳ ҳақида фикрини сўрашди. Туғма кўр киши эса, Исо Масиҳни пайғамбар, деб атади. Фарзийлар бунинг ҳақиқатлигига ишонишмай, туғма кўрнинг ота-онасини чақиришди. Ота-онаси келгач улардан: «Туғма кўр бўлиб туғилган ўғлингиз шуми? Хўш, энди қандай қилиб унинг кўзлари кўряпти?»- деб сўрашди. Ота онаси жавоб беришди: — Бу бизнинг ўғлимиз, унинг кўр туғилганини биламиз. Лекин қандай қилиб кўзлари кўраётганини, кўзларини ким очганини билмаймиз. У балоғат ёшида, ўзидан сўранглар. Ўзи учун ўзи жавоб берсин» — дейишди. Ота-онаси дин арбобларидан қўрққанлари учун ҳам ҳақиқатни тўлиқ айтмадилар. Ўғлининг кўзлари кўришига ким сабабчи бўлганини ота-она билмай қолиши мумкин эмас.

Narrator 1 Ота-онасининг қўрқишига сабаб бор эди. Дин арбоблари бундан аввал, ким Исонинг Масиҳлигини тан олса, ибодатхонадан бадарға қилинсин, деган фатвони чиқарган эдилар. Дин арбоблари кўзлари очилган одамнинг оғзидан, «Йўқ, У Масиҳ эмас» — деган сўзни эшитиш учун иккинчи марта чақирдилар. У эса: «Олдин ҳам мен сизларга айтган эдим-ку, аммо сизлар қулоқ солмаяпсизлар! Яна нима хоҳлайсизлар?… Сизлар Унинг қаерданглигини билмайсизлар, аммо кўзларимни очган ана Шунинг Ўзи. Маълумки Худо гуноҳкорларга қулоқ солмайди. Бироқ ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Худо уни тинглайди. … Агар У Киши Худодан бўлмаганида ҳеч нарса қила олмасди.» Туғма кўр бундан кейин ҳаётида нималар юз беришини биларди. Уни оддий одамлар сифатида, Худони улуғлаш учун ибодатхонага киритишмаслигини, уни қувиб юборишларини ҳам биларди. Шунга қарамай, у жасорат билан Худони улуғлади.

Narrator 2 Туғма кўрни фарзийлар ўзлари томонга оғдирмоқчи, Исонинг Масиҳлигини рад этишга мажбурламоқчи бўлишди. Бироқ кўр уларга қулоқ солмади. У ҳақиқатни айтди. У нима ўйлаган бўлса, шуларни айтди. Худодан бўлмаган одам, Исо Масиҳ қилган ишларни қила олмайди. Бироқ фарзийлар буни тушунишни исташмасди. Шунинг учун ҳам уни ибодатхонадан қувиб юборишди. Буни эшитгач, Исо Масиҳ уни ахтариб топди. Ўзини унга таништирди. У эса Исо Масиҳга ишонишини айтиб, Унга сажда қилди. Азизлар, Муқаддас Каломда ёзилган шахслар ҳаётидан ўзингизга бирор нима олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу инсонлар ҳақида батафсил маълумот беради. Марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top