Ассалому алайкум малохатли опа-сингиллар. Соғ-омонмисиз? Яна сизлар билан ўзимиз учун мухим бўлган мавзулар хақида сухбатлашиш учун хонадонингизга ташриф буюрдик. Гарчи бир-биримизни танимасак хам, бизнинг муаммоларимиз ва хохиш истакларимиз, мухтожликларимиз бир бирига ўхшайди. Биз сухбатлашаётган мавзулар мен учун мухим ва қизиқарли. Бу мавзулар сизлар учун хам қизиқарлидир деб умид қиламан. Мумкин қадар сизнинг оғирингизни енгил қиладиган, хаёт йўлингизда учрайдиган кичик муаммоларда керакли йўл-йўриқларни Бера оладиган мавзуларни ёритишга харакат қиламан. Биз оила, болалар ва рўзғор ташвишлари билан бўлиб, ўз соғлигимизга ва шахсий дам олишларга вақт ажрата олмаймиз. Бироқ бундай холатлар хар бир кишига керак бўлганидай бизга хам керак. Бир неча йиллардан буён бола тарбияси, оила ва рўзғор ишлари билан дам олишга ёки бирор жойга бориб хордиқ чиқаришга имконияти бўлмаган аёл қандай холатда бўлади? У аёлни жуда яхши тушунаман. Улар чарчаган, баъзан асабий , баъзан холдан тойган холатларда бўлади. Бироқ шундай бўлса хам аёлни тик тутиб турадиган, йиқилишига йўл қўймайдиган ички бир куч бор. Бу куч фарзандларига ва эрига бўлган мухаббат, оиласига бўлган фидокорликдир. Аёл заиф ва ожиза деб аталгани билан уларда ички куч бор, уларни доимо яшашга ундайдиган нимадир бор. Эркаклар аёлнинг жони қирқта бўлади деганида аёлларни яшашга ундайдиган, касал холида хам харакат қилишга, оиласидагиларга ғамхўрлик қилишга ундайдиган ўша кучни назарда тутганлари аниқ. Бироқ аёл табиатан ожиз этиб яратилган. Унга хам парвариш, ёрдам, мехр-мухаббат керак. Буларсиз аёл хаётда соғлом холда яшаб кета олиши ва келажак учун соғлом фарзандлар етиштириб Бера олиши махол. Бундай пайтларда аёллар эрларидан, ёрдам кутадилар. Тасаввур қилинг, сизни бир танишингиз мехмонга чақирди. У ерда аёллар билан гаплашиб, хордиқ чиқаришингизга имконият пайдо бўлди. Кийиниб, эшикни қулфлаб кўчага чиқдингиз, бироқ нимадир бўлиб, кичик муаммо пайдо бўлди. Ё туфлингизнинг пошнаси синиб қолди, ёки кийимингизнинг бирор ери йиртилди. Бу ахволда мехмонга боролмайсиз-ку! Уйга қайтиб кирмоқчисиз бироқ хозиргина қўйган калитингизни тополмаяпсиз. Бундай холат анчадан бери уйдан кўчага чиқолмаган, бироқ эндигина имконият бўлганида боролмаган аёлга жуда ёмон таъсир қилади. Ягона чора эрига қўнғироқ қилиш. Бундай пайтда эр аёлни тушунса яхши, бироқ тушунмаса-чи. Уни телефонда уришиб, ақли пастликда айбласа, ундан ташқари ишдан қўйгани учун жахл қилса, бундан ёмони бўлмайди. Аёл бундай холатда қаттиқ хафа бўлади. Нега эри унга доимо панд-насихат қилади. Ўзи ёмон ахволда қолган бўлса хам ўлганнинг устига тепган қилиб, эридан хам хақорат, уриш эшитса. Нега эркаклар панд-насихат ёки уришиш ўрнига аёлига тасалли беролмасикин? Шундай пайтда аёлига дашном эмас, тасалли кераклигини тушунмайдиларми? Бундай пайтда агар биз эркакларнинг миясига назар сола олганимизда эди, улар жахли чиққанларида ёки хафа бўлганларида ўз хис туйғуларига мантиқий сабаблар излашини билиб олган бўлардик. Муаммони аниқ тахлил қилганида ўзларини енгил хис қиладилар. Шунинг учун хам у сизнинг муаммоларингизга шундай тарзда жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда бу билан у сизга ёрдам бераяпман деб ўйлайди. Бироқ сиз оилада эрингиз билан муносабатларингиз мустахкам ва яқин бўлишини истасангиз қачон қандай қилиб сизга тасалли беришини унга ўргатишинигиз керак бўлади. Кимгадир суянишингиз кераклиги учун ўзингизни айбламаслигингиз керак. Бундай мухтожлик – ожизлик белгиси эмас. Бу шунчаки инсон табиатининг бир қисми холос. Хаммамиз вақт-вақти билан кимнингдир тасаллисига, қўллашига мухтож бўламиз. Эримизга биздаги мухожликларни кўра олишини ўргатиш учун учта усул бор. Агар бу усулларга қизиқаётган бўлсангиз, бизнинг кейинги сухбатимизни кутинг. Бу усуллар сизга ва эрингизга ёрдам беришига ишонаман. Азизлар сиз бизнинг интернетдаги сайтимизга кирсангиз, у ердан эркаклар ва ёлларга тегишли бўлган мавзулар билан танишасиз. Бу мавзулар сизни қизиқтиради деган умиддаман. Бизнигн сайтимиз www. Najot. Com.