2:58

Боланинг жасурлиги

MP3

Narrator 1 «Худовандга мурожаат қилганимда, У менга қулоқ солди-ю, барча даҳшатларимдан қутқарди. Унга боққанлар зиё олдилар. Уларнинг асло юзи шувут бўлмас» (Заб 33:45).

Ассалому алайкум. Бу воқеа ўтган асрда юз берган. 1966-1969 йиллар орасида юз берган бу воқеа ҳар бир имонлининг қалбини титратиши шубҳасиз. Бу кичкинагина Сиао – Мей деган қизалоқнинг жасурлиги ҳақидаги гувоҳликдир. Келинг, уни биргаликда эшитамиз. «Улар қамоқнинг заҳ ва қоронғи камерасида ўтирар эканлар ойиси қайта-қайта ўзининг беш ёшар қизчасига тинчлантирадиган сўзларни айтиб, пешонасини силарди. Қизчанинг ойиси ўз чўпонининг қамалишига қаршилик қилгани учун, унинг тарафини олиб, ноҳақлик бўлаётганини айтгани учун қамалганди. Қизчанинг эса онасидан бошқа ҳеч кими ва борарга жойи йўқ эди.

Narrator 2 Қамоқдаги бошқа маҳбуслар ҳар сафар қизчанинг бу ерда ноҳақ азоб тортаётганини кўриб, ғазабдан қизариб кетишарди. Ҳатто қамоқхона бошлиғи ҳам бир сафар қизчанинг онасига шундай деди: «Қизингга ичинг ачимайдими? Бориб, масиҳий бўлишдан воз кечдим, энди жамоатга ҳеч қачон бормайман- деб айт, шунда сен ҳам қизчанг ҳам озод бўласизлар». Қизчасига жони ачиган она қамоқхона бошлиғининг айтганларини қилиб, озод қилинди. Орадан икки ҳафта ўтгач эса, уни 10000 одам йиғилган жойга олиб келиб, тепага чиқариб қўйиб, «Мен энди Масиҳий эмасман», дейишга мажбур қилишди. Уйга қайтар эканлар, йўлда қизчаси ойисига: «Ойи, бугун Масиҳ сиздан ҳафа бўлди. Сиз уни ҳафа қилдингиз» — деди.

Narrator 1 Ойиси ичида зил кетиб, кўзларида қайғу билан: «Қизим сен мен билан қамоқда қийналиб кетдим. Ҳар сафар сенинг мен билан бирга қийналганингни кўриш менга азоб эди. Мен сенинг қийналмаслигингни хоҳлайман. Буни сени яхши кўрганим учун қилдим» — деди. Қизча бир зум ўйга толди-да, кейин ойисига деди: «Ойи, ваъда бераман, кейинги сафар яна Масиҳ учун қамоққа тушсак, ҳеч ҳам йиғламайман.» Улар ҳали узоққа кетиб улгуришмаган эди. У ҳалқ ва уни мажбур қилган қамоқхона бошлиғининг олдига қайтиб бориб: «Сизлар менинг оналигимдан, қизчамдан фойдаланиб, Масиҳни рад этишга мажбур қилдингиз. Бироқ қизим мендан кўра жасурроқ экан. Мен сўзларимни қайтиб олдим. Ҳеч қачон Масиҳни рад этмайман»- деди. Уларни яна қўлга олиб, қамоққа ташлашди.

Narrator 2 Қизалоқ ойисига берган ваъдасида турди. У қамоқхонада бошқа йиғламади. У ҳамма маҳбусларга ойисидан ва жамоатда эшитганларини ўзининг мурғак таъсуроти билан ҳикоя қилиб бериб юрди. Унинг ҳикояларига қизиққан маҳбуслар сони кундан-кунга кўпая борди.»

Қизчанинг ҳикоялари туфайли бошқа маҳбуслар ҳам имонга келганми-йўқми, бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо қизчанинг жасорати ҳақидаги гап қамоқхона ичидаги ҳамма маҳбуслар оғзида достон бўлди. Қизчанинг Худо ҳақидаги ҳикоялари ўша ердаги кўплаб маҳбусларнинг юрагини очган бўлса ажаб эмас.

Азиз тингловчи, агар сизда ҳам шу каби гувоҳликлар бўлса, уни бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга юборинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top