Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу воқеа 1991 йилда Перунинг Кано шаҳарчасида содир бўлган. Бу Перулик биродарлар ҳақидаги гувоҳлик. Кано шаҳарчасида, масиҳийлик ким томонидан қандай бошланганини айтиш қийин, аммо бу шаҳарчадагиларнинг юраклари Худога яқин эди. Улардан кўпчилиги Масиҳга қалб эшикларини очаётган эди. Бироқ бир куни бу масиҳийларнинг бошига кулфат тушди. Улар бораётган жамоат ва ҳаётлари ҳавф остида қолди. Канога исломий террористлар бостириб киришди. Улар бу шаҳарча масиҳийлари қанчалик қайноқ юрак билан Масиҳни улуғлаётганларини эшитишган эди. Шу сабаб, жамоатни одамлари билан бирга қамал қилиб, жамоат чўпонини қўлга олишди. Уни аввал обдон қийноққа солиб, бир нечта хизматчилари билан бирга пичоқдан ўтказишди.
Narrator 2 Кейин эса жамоатни ёқиб юборишди. Жамоатдан кўтарилаётган аланга култепага айланмай туриб, ўчирилди. Одамлар жамоат чўпонини ва бошқа хизматкорларни устиларига чойшаб ёпилган ва атрофига шамлар терилган ҳолда топишди. Масиҳийлар ҳам масиҳий бўлмаганлар ҳам бу воқеадан ларзага тушишди. Ҳамма жамоат чўпони ва хизматчиларини кўмиш маросими билан овора бўлганида, яна бир катта бахтсизлик бўлди.
Кечаси ҳамма тинч уйқуда бўлганида жамоатга қатнайдиган имонлиларнинг уйига ўт қўйилди. Имонлилар олов ичидан чиқиб олишди, аммо уйлари куйиб-кулга айланди. Энди улар нафақат жамоатсиз, балки уйсиз ҳам эдилар.
Narrator 1 Шунга қарамай, уларнинг руҳи тушмади. Ҳамма имонлилар йиғилиб, жамоат куйиб кетган жойда туриб, йиғилишни давом эттиришди. Ҳар доимги вақтда одатдагидан калом ўқишни ва Худога ҳамду сано айтишни канда қилмадилар. Улар ҳали ҳам жамоатга қатнаётган эдилар, аммо аввалгидан фарқи уларни энди ҳамма кўриши, эшитиши мумкин эди. Худонинг каломи яна ҳам кенгроқ ва шиддат билан тарқала борди. Худо ҳақида эшитиб, келишга журъат қила олмаётганлар бемалол келиб, имонлиларнинг йиғинларни четдан туриб кузатадиган ва тинглайдиган бўлишди. Худо ҳақида эшитишни истайдиганлар ва бошқа бекорчилар кўпайиб қолди.
Террористлар режалаштирган ишни, Худованд бутунлай бошқачасига айлантириб юборди.
Narrator 2 Муқаддас Каломда биродарларнинг якдиллик билан йиғилиб туришига ундайдиган жуда кўп оятлар бор. Шулардан бирини тингланг: «Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен хоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, хоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганингизни билиб олай. Сизларга қаршилик кўрсатаётганларнинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан чўчиманглар. Ана шу уларнинг халоқ бўлишидан, сизларнинг эса халос бўлишингиздан далолат бермоқда. Зотан бу – Худонинг иши.
Шу воқеа сабаб бўлиб, Кано шаҳарчасида ҳам унинг атрофидаги шаҳар ва қишлоқларда ҳам Худонинг каломи тезлик билан ёйила бошлади. »