Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандман. Азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни сизларнинг ижозатингиз билан бир савол орқали бошламоқчи эдим. Марҳамат, тингланг. Савол: нима учун Исо фақатгина шогирдларигагина кўринди? Масалан, нима учун Пилатга эмас, олий руҳонийга эмас? Чунки Унинг хизматини, албатта шогирдлари давом эттириши учун, деб ўйлайман. Раббимиз Исо осмонга кўтарилишидан олдин шогирдларига ажойиб ваъда ва охирги буйруғини берган эди. Масалан, Юҳанно китобининг14 боби 15 ва 17 ҳамда Ҳаворийлар китобининг 1 боби 8 оятларида айнан шу тўғрисида ўқиб олишингиз мумкин.
Азиз биродарлар, Матто китобининг 28 боби 18 оятидан 20 оятигача бўлган жойлардаги Раббимизнинг барчамизга айтиб ўтган буйруқларини ҳаммамиз яхши билсак керак. Орадан эллик кун ўтиб, Қуддусда кутилмаган воқеалар содир бўла бошлади. Бундан олдин қўрқиб, эшикларни қулфлаб уйда ўтирган шогирдлар бирданига жасорат билан Қуддус кўчаларига чиқиб: “Хочга михланган Носиралик Исо тирилди, У Исроил халқи кутган қутқарувчи Масиҳдир,” деб Қуддус кўчаларини тўлдириб Xушхабарни эълон қилишди. Бутруснинг ваъзи орқали уч мингга яқин киши тавба қилиб жамоатга қўшилади. Шогирдлари яҳудий руҳонийлари ва Яҳудиядаги Рим империяси қаршилигига қарамай, бу Xушхабарни бутун халқга етказар эдилар. Шогирдларнинг Қуддусдаги қилаётган мўъжизалари ва ваъзлари орқали оддий халқ, яҳудий дин пешволари ва олий мансабдор шахслар ҳам жамоатга қўшилар эдилар.
Бундай ҳолат яҳудий олий руҳонийлари ва Яҳудиядаги Рим ҳокимиятини ташвишга солиб қўйди. Қуддусда Масиҳ жамоати кўпайиб борган сари уларга қарши қувғинлар ҳам кучая борди. Бу қувғинларнинг биринчи қурбони Стефан бўлганлиги барчамизга маълум.Қувғинларнинг кучайиб бориши имонлиларни Қуддусдан ташқарига чиқишларига сабаб бўлди. Шу орада тахминан ўттиз беш йилда Шоул, яъни Павлус имонга келади. Бу инсонни Исо Масиҳ жамоат қурилишида ўзининг асосий қуроли қилиб ишлатади. Павлус Рим империясида Масиҳ жамоатлари шаклланишида катта ҳиссасини қўшади. Роланд Алленнинг китобида ёзилишича, Павлус ўн йил ичида Рим империясининг 4та Галатия, Македония, Ахая ва Кичик Осиё вилоятларида жамоатлар ташкил этади. Қирқ еттинчи йилгача бу вилоятларда бирорта Масиҳ жамоати йўқ эди. Эллик еттинчи йилга келиб, Павлус: бу вилоятларда бошлаган ишимни тугаттим, деб айта олган.
Бу асрдаги қувғинликларга қарамасдан илк Масиҳ жамоати ҳам сон жиҳатдан, ҳам руҳан ўсиб борди. Масиҳ жамоатини сон жиҳатидан ўсишига Рим империясидаги муҳит ва шариотлар кенг йўл очиб берган эди. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларга яна бир бор интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтамиз: www.najot.com хайр, соғ-саломат бўлинг.