Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-саломатлик билан учрашиб тўрганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Кичик гуруҳнинг биргаликда ҳаракати -одамларни руҳий етукликка олиб келувчи, ўзгартириб бўлмайдиган муҳим омилдир.
Азиз радио тингловчи биродарлар, Исо ўз ҳаётининг оҳирги кунларида шогирдларини қувғинларга дуч келишларини билишини жуда xоҳларди.
Шунинг учун ҳам Раббимиз Ўз сўзларида ушбу гапларни айтган эди: “Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган .Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мен сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади. “Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас” деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар”. Юҳанно мактуби 15 боб 18 оятдан 20 оятгача бўлган жойлар.
Исонинг ўлимидан кейин шогирдлари биргаликда қўрқишганини, улар ўзлари яхши кўрган инсонни ўлими ва тирилишини тушунишни исташганини кўрамиз. Бунинг учун эса улар, албатта, бирга бўлишлари керак эди. Азизлар, агар биз каломни диққат билан ўқиб кўрсак, қандай қилиб Раббимизнинг шогирдлари бирга йиғилишганини ва бир-бирига муносабат қилишганини кўрамиз. Янги Аҳд ёзувчилари “бир-бирига” деган сўзни олиб, шу ерда улар руҳий ўсиш учун чуқур бирликнинг муҳтожлигини кўрсатган эдилар. Масалан, Римликларга мактубининг 12 боби 10 оятининг биринчи қисмини ўқиб кўрамиз: “Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар”.
Азиз биродарлар, сизларнинг диққатингизга яна бир нечта шунга ўхшаш оятларни келтириб ўтмоқчи эдим. Масалан: “Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар”. Римликларга мактуби 12 боб 10 оятининг иккинчи ярми. Яна “Худони улуғлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар”. Римликларга мактуби 15 боб 7 оят. “…Бир-бирингизга панд-насиҳат қилинглар”. Римликларга мактуби 15 боб 14 оят.“Бир-бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар”. Галатияликларга мактубининг 5 боби 13 ояти. “Муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар”. Эфесликларга мактуби 4 боби 2 оят. “Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар” .Эфесликларга мактуби 5 боб 21оят.
Азизлар, ҳар доим кичик уй гуруҳлари бир-бирига далда бериш ва қайғуриш учун фойдали шароит яратади. Шунинг билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини сиз, азизларга, яна бир бор айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Азиз биродарлар, яна “Дилкаш” радиомизнинг қувноқ тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.