Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли тингловчилар, Худованд бизга яна радио тўлқинларимиз орқали учрашишга имконият бергани учун Унга раҳмат айтамиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ қандай қилиб ўқитган эди ва Унинг айрим ишлатган методлари қанақа эди? Албатта, Раббимиз Исо Масиҳ одамлар орасидаги бўладиган инсоний мулоқотининг ҳамма турларини Ўзининг шогирдларига ўргатган эди. Бундан ташқари У Ўзининг мўъжизаларини кўрмоқчи бўлган катта оломонга ваъз орқали гапирар эди. Ҳозирги даврдагидек мулоқотларида ёки Ўз шогирдлари билан суҳбатлашётганда, бизлар қилганимиздек, семинарлар ўтказарди.
Энди, азиз биродарлар, Раббимиз амалга оширган айрим мўъжизалари ҳақида икки оғиз гап. Исонинг мўъжизалари ҳеч қачон тартибсиз илоҳий ишламаган. Исо нафақат Ўзининг қудратини ва обрўсини, балки Ўзининг илоҳийлигини, яратилиш устидан тасдиқлаш учун кўрсатишни хоҳлаган ва У нафақат касалларга қайғурганлигини намоён қилган, балки У жисмоний мўъжизаларни инсонларни руҳий нарсаларга тушунтириб етаклаш учун ишлатган. Масалан, Луқо бизга иккита воқеани, мўъжизаларнинг бизга ўргатиш қудратини кўрсатиб бермоқда.
Луқо мактубининг 18 боби 35 ва 43 оятларида кўр тиланчи тўҳтамай уни шифолаши учун Исони чақирмоқда. Исо ўзининг кўп қудратли ва доно сўраган саволларидан бири: “Сен учун нима қилай?” “Раббим, мен кўришни истайман,”- деб у одам жавоб беради. Исо уни шифолайди ва бирданига кейинги бетда, яъни Луко китобининг 19 боби 1оятидан 10 оятигача бўлган жойда Заккай Исони кўриш учун ҳаракат қилади. Аҳамият беринг, у Исони кўрмоқчи, у руҳий кўринишни ҳоҳлайди. Шунда нима бўлади? Исо уни дарахтда кўрмоқда, ва унга унинг уйида овқатланиши ҳақида айтади.
Тушликдан кейин Заккайни имони ўзгаради ва аслида у ҳақиқий Исони кўрди.
Исо айтади: “Шу хонадонга ҳам нажот келди,” деб. Шу иккита воқеада нима содир бўляпти? Кўр тиламчи жисмоний кўринишга тиришяпти — Исо уни шифолаяпти. Руҳий кўр инсон Заккай руҳий кўришга интиляпти — Исо уни қутқаряпти. Исонинг жисмоний кўринишидаги мўъжизаси унинг издошларига ва бизга анча солмоқли мўъжизани кўришга ва тушунишга ёрдам беради, руҳий кўр одамга эса руҳий кўринишни кўрсатади. Руҳий кўриш ҳадя қилинганида бу жуда кучли ўзгариш пайити ва Заккай ҳурсанд, ҳатто жуда завқ билан бошқаларга алдаган пулларни тўлашга тайёр, ва қолган ярмисини камбағалларга беришга тайёр.
Биз ҳаммамиз биламиз, қанчалик одамлар ўз пулларига иҳтиёткор. Иккиланмасдан айтсак бўлади, Заккай ҳақиқий руҳий кўришга эга бўлди. Мўъжизалар орқали жисмоний оламда ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида кўрсатади ва У руҳий оламда ўзгариш содир бўлганганлигини ҳам ўргатади. Азизлар, шу жойда сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com хайр, саломат бўлинг.