3:14

Бутпарастлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз биродарларимиз билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, эфирда “Дилкаш” радиоси, марҳамат тингланг. Азиз биродарлар, эшиттиришимизни бир масал билан бошламоқчи эдим. Шу масал ҳақида бироз фикр юритиб кўришингизни хоҳлардим. Айтайлик, сизнинг ҳаётингизни пулга ўҳшатамиз. Мен сизга бир миллион сўм бераман, ва сизга: “шу пулни менинг фарзандимнинг кераклик муҳтожликларига ишлатинг,” деб айтаман. Бундан кейин сиз менинг пулимни мен умуман танимаган одамнинг муҳтожликларига ишлатиб юборасиз. Қандай ўйлайсиз, азиз биродарлар, бу нарса мантиққа тўғри келадими?

Йўқ, албатта.Чунки ўша пул сизники эмас эди. Аксинча, пул меники, шунинг учун менинг айтганимни бажаришингиз керак, деб ўйлайман. Инсоннинг ҳаёти ҳам шу пулга ўхшаб ўзингизга тегишли эмас, чунки юқоридаги пул ўзига тегишли эмас эди. Азизлар, Худо Раббимиз Исонинг қони билан ҳар биримизнинг ҳаётимизни сотиб олди. Шунинг учун ҳаётингизни Худони танимаган одамга беришингиз мумкин эмас. Лекин ҳаётингизни Худонинг фарзандига беришингиз мумкин! Чунки фақатгина ҳар қандай одам ўз ҳаётини Раббимизга ишониб топшириши мумкин. Азиз радио тингловчи дўстим, агар сиз бирон-бир қиз бола билан турмуш қурганингизда, ҳамма ҳаётингизни шу қиз болага берган бўласиз.

Шунинг учун, имонли қиз билан турмуш қуришингиз мумкин. Шу орқали ҳаётингизни Худога берасиз, чунки шу имонли қиз Худога тегишли. Агар ҳаётингизни имонсиз қиз болага берсангиз, бу қанақа гуноҳ бўлади? Худога тегишли бўлган нарсаларни бегонага бериш — бутпарастлик бўлади. Сиз имонсиз билан турмуш кўрганингизда, албатта, бутпарастлик ҳақида ўиламайсиз. Аслида эса, Худога қаршилик кўрсатган бўлиб чиқамиз. Янги Аҳдда ёзилишича, биз имонлилар — Худонинг халқимиз. Эски Аҳдда эса, Исроил — Худонинг халқидир. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг қони билан бизни сотиб олган. Исроилликларни эса, Худо Мисрдан олиб келиб сотиб олган. Шунинг учун Исроилнинг тарихидан бизнинг ҳаётимиз учун принциплар бор.

Масалан, Худо Исроилликларга: “Бошқа халклардан уйланманглар”, деб кўп маротаба айтди. Ибтидо китоби 24 боб 3. Айнан шу бошқа халқлар бошқа худоларга тегишли бўлган.Улар Исроилнинг Худосига ишонмаган эдилар. Худди шундай кимдир Исо Масиҳга ишонмаса, бошқа худога ишонади, ва шу одам билан турмуш қуриш мумкин эмас. Худонинг кўзларида бу оғир гуноҳми? Эски Аҳддаги битта бўлган воқеа бизга жавобни келтиради. Шу воқеа «Саҳрода» қитобининг 22 боби 25 оятида ёзилган. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан хайрлашар эканман, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Албатта, вақтингиз бўлганда, ушбу сайтимизга ташриф буюринг ва ўзигиз учун керакли маълумотларга эга бўлинг. Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top