MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ўйлаймизки, навбатдаги эшиттиришимиз ҳам сиз, азиз биродар тингловчиларимизга манзур бўлади. Худо доимо ҳар бир масиҳий биродар билан бирга бўлади. Шу жумладан Худованд Мусо билан ҳам бирга эди. Худованд у билан бирга бўлгани ва куч-қудратли Худо эканини кўрсатиш учун Худо Мусога ҳасса берди. Мусо тошбағир фиръавннинг олдига боради. Мусо тўхтамасдан шундай хитоб қилди: “Худо менинг халқимни қўйиб юбор”, — деб айтган эди.

Аммо фиръавн ҳар хил баҳона қилиб, Худонинг буйруғига қарши чиқди. Ниҳоят, ўнта офат орқали бутун Миср вайрон бўлгандан кейин, у мажбуран Исроил халқини қўйиб юборди. Мисрда бўлган ўнта офат мисрликларга Яҳве Худо ҳақиқий Худолигини исботловчи тажрибани кўрсатган эди. Шундай ажойиб воқеани кўришса ҳам, улар Худони қабул қилмаганлар. Аммо Фисиҳ байрами кечаси Худонинг раҳм-шафқати билан нажотини ишонч билан қабул қилган Исроил халқи учун нажот ва Худо унута олмайдиган кун бўлди. Кейин Худо ўз халқи Исроилга йўл очиб бериб, Қизил денгизни иккига ажратиб қўйди.

Ва улар, яъни Исроил халқи айнан шу жойдан юриб ўтдилар. Охиригача тошбағир бўлган фиръавн аскарларига буюриб, Исроил халқини қувиб борди. Оқибатда эса, унинг кучли аскарлари, жанг аравалари, отлари Қизил денгиз орасида қолиб сувда ғарқ бўлиб ўлдилар. Худо Исроил халқини дарҳол сут ва асал оқадиган ер Каънонга олиб бормади. Демак, уларни Худованд Синай тоғига олиб борди. Ҳали улар Худонинг марҳаматини тарғиб қилмагани учун кўприк эмас эдилар. Синай тоғига етиб борган яҳудийлар у ерда туриб, Мусо орқали Худо берган қонун ва Муқаддас чодирни олдилар. Шу воқеа орқали “Чиқиш” китоби ҳам ўз ниҳоясига етади.

Худо “ Чиқиш” китоби орқали биз қандай нажот топишимиз кераклигини айтади. Худонинг халқи қўрқинчли қулликда эркин бўлгунича, улар ҳеч нарса қила олмаган. Улар фақат Худо берган иноятни имон билан қабул қилдилар. Эски Аҳд давридаги яҳудийлар ва ҳозирги пайтда яшаётган бизлар учун ҳам нажот топиш йўли бирдир. Биргина имон орқали, фақат имон орқали ҳар бир инсон нажот топиши мумкин.

“Левийлар”да Исроил Мисрдан чиққандан кейин Синай тоғида бир ойларча турган вақтда Худо уларга берган амрларни ёзган эдилар. Айниқса, Муқаддас Чодирда хизмат қиладиган левийлар олий руҳонийлар ҳақида асосий фикрлар ёзилган. “Левийлар” китобида Худога қандай яқинлашиш ҳақида бешта қурбонлик ҳақида ёзилган. Бу қурбонликлар ҳақида эса келгуси эшиттиришларимизда сиз, азизларни, хабардор қиламиз. Ҳозирча сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга, ўзимизнинг электрон почтамизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, барчангизга соғлик-омонлик тилаб қоламан. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top