Ассалому алайкум оқила ва назокатли опа-сингиллар. Биз ўтган сафар сизлар билан эрларимизга бирорта танқидий фикрни айтишдан олдин нималар қилиш кераклиги хақида сухбатлашган Эдик. Албатта хар бир одамга баъзан-баъзан танқидий фикр айтишимизга тўћри келади, бироқ буни тўћридан тўћри эмас юмшоқ сўзлар билан бошласак, яхши Самара беради. Сизлар билан сендвич усули хақида сухбатлашган эдик, энди эса мозаика усули хақида гаплашамиз. Сиз ёшлигингизда мозаика ўйнаганмисиз? Балки хозир фарзандларингиз ўйнаётгандир? Биласиз мозаиканинг хамма қисмлари бўлмаса бутун бир суратни ёки шаклни тера олмайсиз. Худди шунга ўхшаб муаммонинг хар бир фактларини билмай туриб муаммони хал қилишнинг хам иложи йўқ. Агар сиз муаммонинг хамма фактларини эрингизга тушунтирмасангиз, у бу муаммони хал қилаолмай боши қотади. Мисол учун мен эримнинг фикрлари меники билан тўћри келмаётганини билсам, муаммонинг ечимини топишим осонроқ бўлади. Бундай деётганимга сира ажабланманг. Энг биринчи мен унинг хис-туйћулари қандайлигини билиб оламан, бу биринчи қадам бўлади. Кейин эса унга саволлар бериб муаммонинг ечимини топадиган фактларни тўплайман. Худди мозаика каби бирин-кетин парчалар бир-бирига тўћри кела бошлайди. Баъзан мен расмнинг бўлакларини нотўћри жойлаштирсам, эрим менга ёрдам беради. Баъзида эса муаммонинг қандай эканлигини тахмин қилишга харакат қиламан. ФАқат хамма қисмлар тўлиқ йићилгандагина хақ ёки нохақлигимни билиб оламан. Бироқ охирида шундай бир расм пайдо бўладики, нега шундай осон расмни кўролмаганимиздан хайрон қоламиз. Худди шунга ўхшаб, агар сиз ўзингиздаги муаммонинг фақат кичик бир қисми хақида гапириб, шунда тўхтасангиз, эрингиз сизни нима қийнаётганини билолмайди. Яна бир нарса агар сиз эрингизга бирданига 500та бўлакни олдига тахлаб ташласангиз хам у муаммони хал қила олмай қийналиши мумкин. Шунинг учун эрингизга муаммони хал қилишга ёрдам берадиган фақтларга диққатини жалб қилишга ёрдам беришингизга тўћри келади. Агар шундай қилсангиз эрингиз вақт ўтиб сизнинг танқидий фикрларингизни хам тўћри қабул қиладиган бўлади. Бунинг учун балки хафталар, ойлар ёки йиллар керак бўлар. Бироқ сиз қунт билан давом эттирсангиз ўзингиз кутган натижага эришасиз. Ха, айтганча мозаика ўйини болаларингизга тўћри қарорлар қилишга ёрдам беради. ХАр қандай муаммо хам етарлича факт тўплаганингиздан кейин осонгина ечим топади.
Биз кўпинча эримизнинг бирор бир одати ёки хатти харакати ёқмаган пайтларда «Сиз нега доим шундай қиласиз?” “Сиздаги шу одат менга ёқмайди”, каби гапларни айтамиз. Эътибор берсангиз бундай холатларда хар доим “сиз” деган сўзни таъкидлаймиз. Бугун эса ўша “сиз сўзининг ўрнига”, “мен” деган сўзни қўйишингизни маслахат берамиз. Агар ўтган сухбатимиз ёдингизда бўлса, бир аёл эри доимо итига кўпроқ вақт ажратгани учун эридан нолиган ва: «Сиз мендан кўра ўша итингизга кўпроқ эътибор берасиз”, дегани хақида айтган эдик. Шу гапни эшитганч эр даров ўзини химоя қилиш холатига ўтган. Бундай мурожаат эрга ёқмайди. Агар у “сен” сўзининг ўрнига “мен ўзимни итдан кейинги иккинчи ўринда тургандай хис қиляпман”, деганида, ахвол бутунлай бошқача бўлган бўларди. Бундай гапдан кейин эр албатта: «Нега ундай деб ўйлайсан”, деган бўларди. Аёл эса унга ўзининг фикрини айтиши мумкин: «Чунки ишдан келгач, мендан кўра итимиз билан кўпроқ вақт ўтказасиз”. АГар сухбат шу тахлит яхши охангда давом этса, у ўзининг хис туйћулари хақида эрига кўпроқ маълумот бериши ва унинг хатолари хақида мулойимлик билан тушунтириши мумкин. “Нега шу оддий нарсани хам эримга тушунтиришим керак”, деб ўйларсиз. Агар сизда нималар бўлаётганини унга ётићи билан тушунтирмасангиз, сизнинг муаммоларингиз ва хис туйћуларингиз унинг хаёлига хам келмайди. Биз ўзимиздаги муаммоларни билиши учун фактларни беришимиз керак бўлади. Эримиз биздаги муаммони хал қилиши учун биз кўпинча бир озгина туртки беришимизга тўћри келади. Азизлар бугун эримизга танқидий фикрларимизни тўћриликча етказишнинг яна бир усулини кўриб чиқдик. Агар бу усуллар сизни қизиқтирса, кейинги сухбатларимизни хам кузатиб боринг. Ундан-да қизиқроқ маълумотлар олишингизга ишонаман.