3:05

Худонинг сўзи 116

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли ва азиз радио тингловчи мухлисларимиз. Яна сизлар билан радиоэфир орқали ғойибона бўлса-да учрашаётганимиздан Худовандимизга миннатдормиз. Сизлар билан “Дилкаш” радиоси. Олдин бошқа одамлар билан гаплашганимда ва уларнинг оилаларида ҳам жанжаллар бўлганини эшитганимда, бу нарса оддий, деб ўйлардим. Оилада жанжал бўлмаса, бу носоғлом оила, деб ўйлардим.

Бир куни мен битта танишим билан оила ҳақида гаплашиб қолганимда: “Сизнинг оилангизда жанлжаллар бўлаяптими?”- деб сўраган эдим ва у салбий жавоб берганида, мен ҳайрон қолган эдим.

“Бўлиши мумкин эмас”- деганимда, шунда у: ”Қаерда сен ўқидинг ёки эшитдинг, оилада жанжаллар бўлиши керак, шарт деганини. Худо оилани қандай қилиб ва нима учун яратган?”- деб сўради. Шунда мен ўйланиб қолдим, ҳақиқатдан ҳам, қаерда Худо айтган: оилада жанжал бўлса бу оддий ҳолат? Худо бир-бирларингни севинглар, бир-бирларингни ҳурмат қилиб бўйсунинглар дегани — бу аниқ! Бўлмаса жанжаллар қаердан пайдо бўлди ва кимга бу жанжаллар керак? деб ўйланиб қолдим. Албатта, буларнинг ягона сабаби шайтондир, оилада жанжаллар бўлганда фақат шайтон хурсанд бўлади.

Демак, оила ҳақида бўлган фикрларим ёлғон! Шундан кейин мен ибодат қилиб Худодан кечирим сўрадим ва оила ҳақида бўлган фикрим ўзгарди. Шунга ўхшаб бизнинг ҳаётимизда эркин яшашимиз учун ҳалақит берадиган ҳар хил ёлғонлар бор. Юҳанно мактубининг 8 боби 32 оятида Исо айтган: ”Ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод қилади,” деб. Биз оила қурганимизда, иккита ҳар хил характер, ҳар хил тарбия қўрган, ҳар хил дунё қараши бўлган инсонлар бирлашамиз.

Янги муносабатлар туфайли, ҳаёт жараёнида биз бир-биримизни хафа қиламиз, билиб- билмай бир-биримизнинг юрагимизни оғритамиз. Албатта, ўзимизнинг сўзларимиз ёки ҳаракатларимиз билан турли баҳоналар топиб жанжал кўтарамиз. Кичкина нарсалардан катта жанжаллар бошланади. Баъзи эр-хотинлар бир-бирига кечирим бера олмасдан ажрашиб кетаяпти ёки бирга яшаса ҳам, бағритошлик билан муомила қилишади. Бағритошлик, кечирим бермаслик, оқибатида эса кўп одамлар ҳиссий касалликларга, гипертония, язва ва токсикозларга учрайди.

Худо бизларни учбирли инсонлар қилиб яратди: бизда танамиз, жонимиз ва руҳимиз бор, ва улар бир-бири билан боғлиқ. Агар биз юрагимиздан бирон-бир одамга кечирим бермасак, бу нарса жисмоний ҳолатимизга ҳам таъсир қилади. Албатта, бу осон иш эмас. Азиз биродарлар, бир-биримизни ҳурмат қилиб яшашга ўрганайлик. Шунда Худованд ҳар биримизни ва оиламизни янада баракалайди. Азизлар, оилангизга тинчлик ва хотиржамлик тилаб, сизлар билан хайрлашаман. Шу билан бирга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top