Ассалому алайкум оқила ва мехрибон опа-сингиллар. Икки-уч сафардан буён эримизга ўзимизнинг норозиликларимизни яъни танқидий фикрларимизни қандай етказиш хақида сухбатлашяпмиз. ХАр қандай норозилигимизни тўћридан тўћри айтмасдан бошқа усулларни ишлатиш хақида гаплашдик. Шулардан бири туз усулидир. Бугун сизларга туз усулини бу борада қандай ишлатишни кўриб чиқамиз. Тасаввур қилинг эрингиз футбол ўйинининг ашаддий ишқибози. Кейин эса телевизорда ўйин бўлаётган пайтда унинг эътиборини ўзингизга қаратадиган бир гап айтинг. Бунинг сира хам иложи йўқ, дейсизми? Хулоса қилишга шошилманг, сухбатимизнинг давомини эшитинг. Туз усули эрингизни аввал зерикарли деб ўйлаган нарсага қизиқтириб қўяди. Бу усулнинг сири унинг қандай етказишда. АГар сиз туз усулини қўллашни билиб олсангиз эрингиз сиз айтмоқчи бўлган нарсани жон деб эшитади, гарчи бу танқид бўлса хам. Аммо бундай пайтда то у сиз айтмоқчи бўлган нарсани эшитишга қизиқиши ортмагунча аймоқчи бўлган фикрингизни билдирманг. Туз усулини қандай ишлатиш хақида бир нечта мисоллар келтираман. Агар эрингиз сизни хадеб танқид қилаверадиган бўлса, бирор қулай вақт топиб ишхонасидаги бошлиқларидан нега жахли чиқишини сўранг. БУндай пайтда у тахминимча шундай жавоб беради: “Бошлићим жуда кўп танқид қилади, унинг танқидларидан кейин хеч қандай иш қилгим келмай қолади”. Шундай пайтда сиз ўзингизнинг холатингизни тушунтириб кетинг. «Менда хам шундай бўлади, дадаси. Сиз мени танқид қилганингиздан сўнг, сизга яқин муносабатда бўлолмайман.” Шу йўл билан у сизнинг ўша пайтдаги хис туйћуларингизни билиб олади. Кейинги мисолга ўтсак. Масалан эрингиз хато қилганингизда қўрслик қилса, сиз тахминан шундай холатда сухбатни бошланг: “Дадаси бизнинг муносабатларимиз йилдан йилга яхшиланармикан?” “Ха албатта”. “Биласизми агар биз мухим бир нарсани хал қилиб олсак, бу йил муносабатимиз яхшироқ бўларди”. Бу гапингиздан сўнг у албатта : «Нима экан ўша мухим нарса”, деб сўрайди. Шунда ўз хис-туйћуларингизни ва у хақидаги танқидий фикрларингизни айтишингиз мумкин. “Мен ниманидир хато қилганимда менга қўрс муносабатда бўлсангиз, қочиб яшириниб олгим келади. Айниқса хато иш қилганимни ўзим англаб қийналиб турганимда шундай қилсангиз, менга жуда қийин бўлади. Унинг ўрнига менга тасалли беришингизни ва ахволимни сўрасангиз эди, деб ўйлайман”. Агар бундай мухим нарсалар хақида эшитиш унга зерикарли бўлса, бир оз кутинг ва яна туз усулини ишлатинг. Агар сиз эрингиз сиздаги танқидий фикрни ёки норозилигингизни тўћри қабул қилишини истасангиз ўзингиз унга намуна бўлинг. Аниқроћи унинг танқидий фикрларини, норозиликларини тўћри қабул қилишни ўрганинг. АГар сиз унинг танқидий фикрларини тушуниб тўћри қабул қилсангиз донолик билан қилинган қарор бўлади. Бундан ташқари бу ишингиз унга бўлган мухаббатингизни оширади. АГар эрингиз сизни танқид қилганда, қайсарлик қилманг, жавоб тариқасида унга хам танқидий фикрлар қайтарманг. Унга ўрнак бўлинг. Унинг танқидида хақиқат жуда кичкина бўлса хам, буни тан олинг.Унинг танқидидаги тўћри бўлган қисмларини қабул қилинг. Итоаткор ва эпчил Хотин хар қандай эрни хам идеал эрга айлантира олади. АГар сиз хақиқатдан хам у сизнинг норозиликларингизни тўћри қабул қилишини истасангиз, сизнинг қайси жихатларингиз уни қониқтирмаслигини сўранг. Агар у бирор нарсадан ташвишланаётганини билсангиз, ундан бу хақида сўранг. ЭРингиз сизга жавоб бергиси келмаганида ўзингиздаги назокат ва зийракликни ишга солинг. Шу орқали эрингизнинг яширин муаммоларини билиб оласиз. Биз аёлларда ички бир туйћу борлиги хаммага маълум. Бирор бир муаммо ёки ходиса бўлишини негадир олдиндан хис қиламиз. Мана шу ички туйћу баъзан эрларимизнинг нотўћри қарорлардан асрайди. Агар биз камтарлик ва юмшоқлик билан эримиз қилаётган ишларни четдан туриб кузатсак, ва ички туйћумизни у билан бўлишсак, бу нарса уни нотўћри қарор қилишдан сақлаши мумкин. Бироқ бундай холатда жуда эхтиёт бўлишимизга тўћри келади. Чунки эримизга худди ундан кўра ақллироқдай кўриниб қолмаслигимиз керак. Азизлар бугунги сухбатимиз поёнига етди. Кейинги сафар қандай қилиб эримизнинг мақтовига сазовор бўлиш хақида сухбатлашамиз. Дугонажонлар, эркаклар мавзуси кўпроқ ёритилишини истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга мактуб йўлланг.