Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз, азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, албатта, қачонлардир кимлардир томонидан кўнглимиз оғритилган бўлиши мумкин. Ҳар сафар шу бўлган воқеа ҳақида ўйлаганингизда ич-ичингиздан тутақиб кетасиз. Ичингиздаги нафрат буруқсаб, атрофдагиларга ёйилади.
Ўзингизга-ўзингиз: “Энди мен ҳеч кимга ҳеч қачон ишонмайман” дейсиз ва бошқаларни ўзингизга яқин келтирмай қўясиз. Азиз тингловчи, бундай пайтда Худованд билан дилдан суҳбатлашиш — энг яхши ёрдам бўлади. Ранж-алам ўта кучли бўлса, ичингиздаги ғалаёнлар соғлиғингизга таъсир қилади. Истаган врач сизга дилидаги оғриқ туфайли шифо тополмаётган беморларни кўрсатиб бериши мумкин.Эҳтимол, бошланғич ғазаб унчалик қўрқинчли бўлмас. Аммо узоққа чўзилган ранж-алам жуда хавфлидир.
Ўз фойдамиз учун ҳам биз кечира олишни ўрганишимиз керак. Албатта, орамизда ҳеч ким бенуқсон эмасдир. Кечиришимиз зарур бўлган сабаблардан бири: ўзимиз эканлигини аниқлаштириб олдик, чунки хафагарчилик ҳисси бизни ҳам руҳан, ҳам жисмонан ишдан чиқаради. Бироқ бошқа сабаблар ҳам мавжуд. Орамиздан ҳеч ким ўзини бенуқсон ва камчиликлардан ҳоли дея олмайди, албатта. Агарда очиқкўнгил ва самимий бўлсангиз, ўзингизни бошқалар каби қайсидир қилган хатоингиз учун кечирим олишга муҳтож деб биласиз.
Азиз дўстим, биз бошқаларнинг кечиримига, яъни Худонинг кечиримига муҳтожмиз. Балки бу фикр сизга янгиликдай туюлар. Гапирган гапларингиз, ҳатти-ҳаракатларингиз фақат ўзингизга тегишли бўлиб қолмайди. Улар жами ички дунёингиз тафсилотларини билиб турувчи Худо учун ҳам муҳимдир. Азиз биродарлар, кўпинча биз дангаса ва эҳтиётсизлик ва инжиқ, хасис ёки иродасиз бўлган пайтларимизда Яратган Эгамизни ранжитамиз. Кимнидир хафа қилсангиз ёки ўз куч-қобилиятларингизни нотўғри йўлда ишлатсангиз, сизни ва яқинларингизни ўз боласи каби ардоқлаб, ғамҳўрлик қиладиган Отангизни хафа қилган бўласиз.Ўз даврида шоҳ Довуд энг яхши жангчиларидан бирининг хотинини севиб қолади ва жангчидан қутулиш учун уни ўлимга юборади.
Довуд қилган гуноҳини тушуниб етгач, Худога: “Мен Сенга, фақат Сенга қарши гуноҳ қилдим…” деб айтади. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз оддий инсонлар бўлганимиз учун ва бизнинг гуноҳкор танамиз гуноҳ қилишга мойил бўлгани учун ҳам кўпинча Худовандни ранжитиб қўямиз. Шундай пайтларда дарҳол Худованд олдида тавба қилиб кечирим олиш доимо яхши оқибатлар билан тугаши аниқ. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз, азиз дўстларимизга ўзимизнинг электрон почтамизни манзилини эслатиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азизлар.