Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман.
Биз Отамиз билан руҳий боғда суҳбат қиладиган руҳий машғулотлар хизматининг кун тартибига киритилган биринчи нарса — бу сажда қилиш бўлиши керак. Биз дуо қилган ҳолда қандай қилиб сажда қилишимиз мумкин? Биринчидан, Худонинг аслида Ким эканлиги ҳақида ўйлашимиз ва Худонинг Ўзи ҳақида айтган ҳақиқатлари учун Унга миннатдорчилик билдиришимиз керак.
Дуо қилган ҳолда сажда қилиш, бу Худонинг узоқ ва яқин ўтмишда амалга оширган ишлари ҳақида берган очиқликлари ва Унинг Ўзи ҳақида айтган ҳақиқатлари билан ўз руҳимизни ҳузурлантиришдан иборат. Аста-секинлик билан буларнинг барчасини шукур қилиш ва миннатдорчилик руҳида намоён қиларканмиз, ўз руҳимизнинг кенгайиб бораётганлигини, Худонинг ҳузури ва моҳиятини жуда катта ишонч билан қабул қилаётганлигини ҳис этишимиз мумкин бўлади. Вақт ўтиши билан онгимиз атрофимиздаги борлиқ ёпиқ ва чекланган эмас, аксинча Худо кўзда тутганидек, аслида бепоён эканлиги далилини қабул қила олишга қодир бўлиб боради.
Биз сажда қилишни бошлаган пайтимизда ўзимизга-ўзимиз Тангрининг қанчалик буюк эканлигини эслатамиз. Биз Худонинг улуғворлиги нурида ўзимизни У билан солиштирган ҳолда виждонан баҳо беришга чақирилганмиз. Бу хизматнинг иккинчи қараши бўлиб, тавба деб аталади. Руҳий тарбия Худо биздан дўстлик ва итоатни кутган бир пайтда, Унга маъқул келмаган асл табиатимизни ва яқин ўтмишдаги маълум бир ҳатти-ҳаракатларимиз ва қарашларимизни доимий равишда эътироф этиб, тан олиб туришга ундайди. “Раббим, мен гуноҳкор бандангга раҳм қил” — бу тавба қилиш дуосининг қисқартирилган кўринишидир.
Бизга ўз камчиликларимизга, ёмон йўл ахтаришга мойиллигимизга тик қараган ҳолда, Худо қаршисида ўзингни қандай бўлсанг, шундайлигингча очиб кўрсатадиган ҳар кунлик итоатимиз тажрибаси керак. Имонли сифатида мени ҳайратда қолдирган нарса, бу гуноҳнинг мен авваллари ўзимда пайқамаган янги поғоналарини англаб етиш бўлди. Бизнинг шахсий ҳаётимиз ҳам даланинг ўша эски ҳолатига ўхшайди. Биз Ҳазрати Исога эргашишга эндигина жиддий киришаётган пайтимизда, У бизнинг феъл-атворимиз ва муносабатларимиздаги йўқотишимиз керак бўлган кўплаб “харсангтошларни” кўрсатди. Ва йиллар ўтиши билан бу йирик харсангтошларнинг кўпчилиги чиндан ҳам йўқолди. Бироқ улар йўқола бошлаган бир пайтда, биз ўз ҳаётимиздаги ҳатти-ҳаракат ва муносабатларнинг аввал ҳечам кўрмаган янги қатламига дуч келамиз.
Бироқ Ҳазрати Исо уларни кўриб турарди ва бирин-кетин кўрсатди. Тозалаш ишлари яна бошланди. Исо Масиҳ бизни умримиз охиригача тарбиялаб боради. Азиз биродарлар, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.